Болалар аллергияси ҳақида нималарни билиш зарур?
Аллергик касалликларнинг такрорланиши йил сайин ортиб бормоқда. Катталарда одатда, ҳавода “учувчи” (чанг, моғор замбуруғлари, ҳайвонлар жуни ва ҳ.к. споралари) аллергенларга реакция бўлса, болаларда турли озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергик реакция кузатилади.
1-факт. Озиқ-овқат аллергияси, одатда 2 ёшдан кичик болаларда кузатилади ва ёши улғайган сари мустақил равишда ўтиб кетади.
Бунга овқат ҳазм қилиш тизимининг шаклланмагани сабаб. Ёши катталашган сайин ошқозон-ичак тизими етилиб, озиқ-овақтга аллергия чекинади. Бироқ баъзи болаларда бундай аллергия бутунлай йўқ бўлиб кетмаслиги ва аллергик ринит, конъюктивит ва ҳатто бронхиал астма ривожланиши ҳам мумкин. Бу ҳолат тиббиётда “атопик марш” деб аталади.
2-факт. Ҳозирга қадар “атопик марш”нинг пайдо сабабларига аниқ жавоб топилган эмас.
Ота-онадан бири аллергия билан оғриса, болада ҳам аллергия пайдо бўлиш эҳтимоли 30-40%ни ташкил қилиши, мабодо ҳам ота, ҳам онада аллергия бўлса, боланинг аллергияга чалиниш эҳтимоли 70-75% ни ташкил қилиши исботланган. Озиқ-овқатга аллергия ҳолати даволанса ва профилактикасига эътибор қаратилса, “аллергик марш”нинг ривожланиш эҳтимоли бир қадар камаяди.
3-факт. Аксарият ҳолларда озиқ-овқат аллергияси кўпчиликка яхши таниш ва маълум маҳсулотлар таъсирида пайдо бўлади.
Ёш болаларда аллерген маҳсулот – шоколад ёки қандайдир номаълум мева-чева эмас, ҳамма биладиган сигир сути экани, қизиқ. Юқори аллерген маҳсулотлар “катта саккизлигига” сигир сутидан ташқари: товуқ тухуми, буғдой, ерёнғоқ, креветка, краб ва балиқ киради.
4-факт. Туғилганидан кейин бола ҳаётининг биринчи йилидаги атопик дерматитга озиқ-овқат аллергияси сабаб бўлади.
Аллергия/овқатни қабул қилмаслик атопик дерматит ривожланишига олиб келади ва бу ҳолат кўпроқ болаларда кузатилади.
5-факт. Атопик дерматитнинг пайдо бўлишига ичак дисбактериози ҳам яна салбий омиллардан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари, бугунги кунда ичак дисбактериозининг атопик дерматит (АтД) асносида тери микрофлорасига билвосита таъсири ҳам исботланган: ичакда лактобактерияларнинг камайиши терида организмни аллергияга чалинтиришда қўшимча манба ва инфекцион асоратларга* сабаб Staphylococcusepidermidis миқдорининг ошишига олиб келади. Атопик дерматитга йўлиққан 80-90% болаларда ичак дисбактериози кузатилади. Ҳозирга қадар мутахассислар атопик дерматит бирламчими ёки ичак дисбаткериозими, деган масала устида аниқ тўхтамга келишгани йўқ. Аниғи шуки, атопик дерматит хасталиги болада бедаво дардлар пайдо қилиши ҳам мумкин. Бу - гиперсенсибилизация — эшак еми — асаб-рефлекс таъсирчанлиги — вегето-висцерал (мия функциясининг жиддий бузилиши) — ошқозон-ичак тизимида дисфункция — гиперсенсибилизация*.
Болаларда аллергодермотоз ларнинг комплекс муолажаси
Болаларда аллергодерматозни даволаш комплексига ошқозон-ичак тизими, детоксикация (энтерсорбация) ва ичаклар микрофлораси балансини тикловчи муолажалар ҳам киради.
Икки томонлама таъсир этувчи ЛАКТОФИЛЬТРУМ® замонавий инновацион препарати организмга комплекс таъсир кўрсатиб, тери қичиши муддатлари ва интенсивлигини қисқартиришга ёрдам беради, болаларда атопик дерматит ремиссияси (қайталаниш)ни узайтиради.
ЛАКТОФИЛЬТРУМ® икки фаол модда сақлайди:
Атопик дерматитда (АтД) Лактофильтрум:
Лактофильтрум (саше-халтачалар) препаратини қандай қабул қилиш керак?
Лактофильтрум лактулоза билан бирга кучли сорбцион хусусиятга эга лигнин сақлайди. Лигнин мазкур хусусияти орқали нафақат токсин ва патоген бактерияларни, балки маҳсулотларнинг баъзи фойдали қўшимчалари, Лактофильтрум билан қабул қилинадиган дори воситаларини ҳам чиқариши мумкин.
Лактофильтрум комплекс терапияда алоҳида қабул қилиш қоидаларига амал қилинган ҳолда бошқа воситалар билан бирга қабул қилиниши мумкин.
Саше-халтачадаги воситани 50-100 мл илиқ сувда гомоген суспензия ҳосил бўлгунига қадар эритинг.
Қабул қилиш курси: 10-14 кун ёки шифокор тавсиясига кўра.
Қарши кўрсатмалар: маҳсулот компонентларига шахсий таъсирчанлик.
Манба:
*Атопик дерматит ва дисбактериоз. Ю.А. Галлямов, т.ф.д., проф. РМАПО, Москва, даволовчи шифокор, 2010 й. ноябрь, 2-5 бет.