ТЕРИ ДИСБАКТЕРИОЗИ

Тери дисбактериози

Дисбактериоз нима? Дисбактериоз (аниқроқ айтганда, дисбиоз) деб микрофлора балансининг бузилишига айтилади. Бу мустақил касаллик тури эмас, балки қатор хасталиклар паталогиясида кўриниш берадиган аломат ҳисобланади.  Бироқ бу ҳар қандай ёшдагилар учун жиддий муаммо экани фактини инкор қилмайди. Дисбактериоз аксарият ҳолларда болаларда кўпроқ кузатилади.

Дисбактериоз аломатлари ошқозон ва ичаклардаги муаммолардаги сингари аниқ-равшан эмас ва у теридаги турли муаммолар сабабчиси бўлиши мумкин. Теримиз – бутун бошли экотизим, микроблар флораси ва эмидермиснинг дағаллашган ҳужайраларидир. Тери аутмикрофлораси ичаклар микрофлораси билан бевосита боғлиқ бўлиб, тери қатламимиз ҳимоя хусусиятларига таъсир қилади.

Тери дисбактериозида патоген ва фойдали микроорганизмлар мутаносиблигига путур етади, тилларанг стафилококклар ва бошқа турдаги касаллик чақирувчи бактериялар сони ортади. Илк босқичда, жиддий муаммолар бошланмасидан туриб, масалан яллиғланиш, тошмалар пайдо бўлиш жараёнида, микроблар дисбалансини аниқлаш мумкин. Бунда тери қурушқоқлиги ортади, тери кўчади ва турли кўринишдаги қабаришлар кузатилади.

Дисбактериоз ва уни даволаш тери аутомикрофлораси (ТАМФ) ҳолатини назарда тутади. ТАМФ – терингиз юзасида яшовчи бактерияларнинг ноёб тўпламидир. Терининг 1 квадрат сантиметрида 10 мингдан 1 миллионга қадар бактерия ҳужайралари бўлиши мумкин. Дисбактериоз муолажасида нормал ТАМФни тиклаш, патоген (касаллик чақирувчи) бактерияларни бостиришга оид чоралар кўрилади.

Катталарда дисбактериоз, тери дисбактериози ҳақида сўз борадиган бўлса, унинг бир қадар кенг тарқалгани билан эътиборга молик. Дерматология институти кафедраси ўтказган тадқиқотда унда иштирок этган соғлом аёлларнинг 30% дан кўпроғида тери микрофлорасида бузилиш аниқланган. Мабодо, терингизнинг тез-тез яллиғланишини кузатсангиз, зудлик билан кўрикдан ўтиб, ташхисни аниқлаш керак. Дисбактериоз қанчалик вақтли аниқланиб, даволаниш бошланса, унинг сурункали шаклга ўтиб кетишининг олди олинади.

Мазкур касалликнинг асосий муаммоларидан бири айнан сезилмасдан бошланишидир. Ичаклардаги дисбактериоз шубҳасиз, бемор терисининг ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади, зеро тери инсон организми саломатлигининг ўзига хос ойнаси ҳисобланади. Ичаклар микрофлораси балансининг бузилиши бошқа органлар микрофлораси таркибида акс этади: шиллиқ пардалар, тери (тери дисбактериози), аёллар жинсий органи (гинекологик дисбактериоз). Демак, келиб чиқиш сабаблари турли бўлган дисбактериоз, умумий организм ҳолатига таъсир кўрсатади. Сизда дисбактериоз пайдо бўлса, охирги пайт қабул қилган дориларингиз бунга сабаб бўлиши мумкин. Айнан антибиотикларни пала-партиш қабул қилиш ичаклар микрофлорасининг бузилишида кўп тарқалган сабаблардан ҳисобланади.

Дисбактериоз касаллиги пайдо бўлганида уни қандай, нима билан даволаш керак, деган савол кун тартибига чиқади. Асосийси: бу хасталикни даволаш мумкин ва шарт эканини бемор билмоғи лозим. Микрофлоранининг бошқача бузилишларида бўлгани сингари, ичаклар дисбактериозини даволаш комплекс ёндошувни талаб этади: токсин ва бошқа патоген бактерияларни чиқариш ҳамда ичаклар нормал микрофлорасини тиклаш.

Дисбактериозни самарали даволаш учун даволаш курсига кирадиган препаратлар пребиотиклар ва сорбентлар сақлаши лозим. ЛАКТОФИЛЬТРУМ®  ана шундай препарат ҳисобланади.

Болаларда дисбактериоз

Дисбактериоз болаларда анча кўп тарқалган ҳолат бўлиб, бунга нотўғри овқатланиш асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Болани вақтли кўкракдан ажратиш, онанинг болани овқатлантириш балансига эътиборсизлиги, бола организми ўрганмаган ёки ҳали мосланмаган сунъий озуқаларга бетартиб ўтиш, антибиотиклар қабул қилиш, лактозани ҳазм қилишдаги муаммолар, кучсизланган иммунитет,  у ёки бу овқатга аллергик реакция, кабилар болаларда дисбактериоз юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Болада дисбактериоз кузатилган маҳал шифокор ёзиб берадиган дори-дармонлар катталарни даволашда қўлланиладиганидан унчалик катта фарқ қилмайди. Аммо алоҳида эътиборни овқатланишни меъёрга солишга қаратиш, даволашни самаралироқ бўлишини таъминлаш баробарида, қайталанмасликдан ҳам кафолатлаши мумкин. 

Манба:
*В.А.Молочков, М.Ф. Владимирский номли МОНИКИ, И.М. Сеченов номли ФППОВ ММА «Лактофильтрум как фактор повышения бактерицидной функции кожи», Эффективная фармакотерапия в дерматологии, №1, апрель 2010г., Москва. * - Дерматология институти кафедраси тадқиқотлари.