Бу қандай ишлайди

Бу қандай ишлайди

Теридаги қурушқоқлик, тери тўкилиши ва бошқа муаммоларнинг ўзи ўтиб кетади деб ўйласангиз, хато қиласиз. Пардоз-андоз (макияж) — маълум муаммонинг кўринииб турган қисмини беркитишнинг ўзгинаси. Ҳақиқатан чиройли ва соғлом тери ичаклар саломатлигига боғлиқ. 

Ичаклар фаолиятининг бузилиши, дисбактериоз ҳуснбузар тошмаси, теридаги аллергик тўкилишлар, доғларнинг пайдо бўлиши, тери кўчиши ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 

Мабодо, шунга ўхшаш муаммолар борлигини сезсангиз, тестдан ўтиб, уларни ҳал этиш йўлларини топинг. 

Атопик дерматит (АтД) туфайли пайдо бўладиган аллергик тошмалар – алоҳида эътиборни талаб этади. Аллергия маҳали Лактофильтрум® қабул қилиш йўриқномасини бу ерда ўқинг. 

Икки томонлама таъсирга эга замонавий инновацион ЛАКТОФИЛЬТРУМ® препарати ичаклар микрофлораси ва теридаги балансни тиклайди, токсик таъсирни камайтириб, терининг саломатлигининг тикланишига ва табиий гўзаллигини қайтаришга ёрдам беради. 

  • сорбент - организмни тозалаб, токсинларни чиқаришга кўмаклашувчи;

    ЛАКТОФИЛЬТРУМ® таркибига табиий сорбент ҳисобланадиган  — лигнин киради.

    Лигнин — жаҳон сифат талаблари даражасида ишлаб чиқарилган ноёб табиий сорбент ҳисобланади. Масалан, ичакдаги бактерия таёқчаларини сўриб олишда сорбентнинг таъсирчанлиги оммабоп фаол кўмирдан  2500 бараварга юқори экан! Шунинг баробарида, лигнин хавфсиз бўлиб, уни ёш болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар  ҳам қабул қилиши мумкин. Яна бир муҳим жиҳати – лигнин ошқозон ва ичаклар шиллиқ пардасини шикастламайди. Айнан ошқозон ва ичаклар шиллиқ пардасида яралар пайдо қилиши мумкинлиги сабабли фаол кўмирни 10-14 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Лигнин  эса детоксикация учун узоқ муддатли даволаш курсларига буюрилади. Лигниннинг фақат сорбент эмас, балки  иммун тизимини мустаҳкамловчи (иммунотроп), яллиғланишга ва вирусга қарши хусусиятлари илмий тасдиқланган. 

  • пребиотик - ичаклар микрофлорасини тикловчи.

    ЛАКТОФИЛЬТРУМ® таркибида бу вазифани  лактулоза бажаради ва у ичаклар, тери фойдали микрофлорасининг тикланишига кўмаклашади ва иммунитетни мустаҳкамаш хусусиятига эга. 

Лактофильтрум қандай ишлайди

ЛАКТОФИЛЬТРУМ® Соғлом ичаклар – гўзал тери! 

   10  Лактрофильтрум танлашнинг сабаблари

  1. Лактофильтрум —  иккита препаратдан самарадорлик: энтеросорбент + пребиотик. Лигнин тозалаб, токсинларни чиқаради, лактулоза микрофлора балансини тиклайди. 
  2. Лактофильтрум зарарли бактерия ва токсинларни шимиб олишда фаол кўмирдан  2500 баравар самаралироқ
  1. Лактофильтрум ошқозон-ичак тизими шиллиқ пардасини зарарламайди ва шу сабабли фаол кўмир ва бошқа сорбентлардан  фарқли, узоқ муддат қабул қилишга тавсия этилади. 
  2. Лактофильтрум узоқ муддат қабул қилинганда ҳам қабзиятга сабаб бўлмайди

  1. Лактофильтрум ичаклардаги дисбактериозга қарши самарали курашади. Натижа — умумий ҳолатнинг яхшиланиши ва мустаҳкам иммунитет.
  2. Лактофильтрум  тери ва ичак дисбактериози сабабли терида пайдо бўлган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади. 4 ҳафта ичида теридаги ижобий ўзгариш сезилади (80% аёлларда тасдиқланган).
  1. Лактофильтрумни ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам қабул қилиши мумкин, чунки у бехатар. 
  2. Лактофильтрумни кичик ёшдаги болалар ҳам қабул қилиши мумкин! Айниқса,  аллергия ва  дерматитдан азият чеадиган болаларга қўл келади. 

  1. Лактофильтрум детокс-дастури курсларига мос келади. 
  2. Лактофильтрум мажмуавий таъсири сабабли организмнинг теридаги аллергик тошмаларга қарши курашишига ёрдам беради ва организмдан аллергенларни тезда ювиб чиқариб, қичишишни тўхтатади. 


Препаратни қандай қабул қилиш керак?

  • Овқатгача 1-1,5 соат олдин ёки овқатдан кейин ичилади. .

Дозаси:

  • Кунига уч маҳал 2-3 донадан сув билан ичилади. Таблеткани майдалаб ҳам қабул қилиш мумкин.

Қабул қилиш курси

  • 21 КУН — терининг соғлиги ва гўзаллигини тиклаш.
  • 14 кун ёки бошқа ҳолатлар бўлганда – шифокор кўрсатмасига биноан.

Препарат бошқа дори воситалари билан бирга комплекс  терапияда белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда қабул қилинади.  Ҳомиладорлик ёки эмизикли паллада ҳам қабул қилиш мумкин. 

Қарши кўрсатмалари: маҳсулот компонентларига шахсий қаршилик.

ЙЎРИҚНОМАНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ