Агар сиз сочларингизнинг ранги ўчиб синиқ бўла бошлаганини,терингиз кўчаётганини пайқай бошлаган бўлсангиз,кўзингиз тагида доиралар,мунтазам бош оғриғи ва асабийлик пайдо бўлса,бу сизга«организмни тозалаш» керак дегани...
Куз-қиш мавсумида одатда, иммунитет пасайиб, кўпчиликда сурункали касалликлар зўраяди ва саломатлик билан боғлиқ янги муаммолар юзага келади.
Аллергияси борларни бетўхтов аксириши, бурнининг битиши, шиллиқ пардасининг шишиши, кўзларининг қизариши ва шунга ўхшаш қатор белгиларидан дарров фарқлаб олиш мумкин.
Озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган 14000 га яқин консервантлар, стабилизаторлар, ранг берувчилар маълум. Уларнинг ҳар бири маҳсулотнинг ранги, ҳидини кучайтириш ва сақлаш муддатини узайтириш ҳисобига маҳсулот харидоргирлигини оширади. Ёқимли, аммо саломатликка фойдаси йўқ. Тўпланиб борган қўшимчалар охир оқибатда аллергия, астма, диабет, саратон, юрак-қон томир тизимининг бузилиши сингари оғир хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабдан харид қилаётган маҳсулотингиз ўрамини диққат билан ўқиб чиқинг ва уларда фавқулода хатарли кимёвий компонентлар бор-йўқлигини текширинг.
Нормал микрофлора организм саломатлигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Нормфлора таркибининг сон ва тур жиҳатидан ўзгариши турли касалликлар ривожланиши ва субклиник кечадиган хасталиклар фонида ҳам рўй бериши мумкин.
Материал тери микробиоценози патоген вакили бўлмиш стафилоккокка қарши мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, қўшимча озуқавий толалар манбаи (гидролизли лигнин) ва пребиотик (лактулоза), доривор Лактофильтрум препаратининг таъсирига бағишланган.
Пробиотиклар — тирик микроорганизмлар бўлиб, етарли даражада инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади. Пробиотиклар қисқа муддат ичида ичаклардаги фойдали бактериялар салмоғини оширади ва бу айниқса, антибиотиклар билан даволангандан кейин муҳим аҳамиятга эга. Бироқ...
Аллергия — ҳозирги замонда энг кўп тарқалган хасталиклардан бири ҳисобланади. Бу ҳақиқатан XXI аср касаллиги. Экологик вазиятнинг ёмонлашуви, нотўғри овқатланиш, антибиотикларнинг назоратсиз қўлланилиши, ноўрин доривор терапия, ортиқча стресслар, кам ҳаракатлилик, иқлим ўзгариши – мазкур омилларнинг барчаси организмнинг...
Терининг гўзаллиги ва соғломлиги – ҳаётдан умумий мамнунликнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ташқи кўринишимиздан кўнглимиз тўлмаётган бўлса, ишларимиз ҳам юришмагандек... об-ҳаво ёқмайди, шахсий турмуш ҳам ҳаминқадар... Аммо ғалати фактга дуч келмаяпмизми – теримиз мунтазам парваришланса (ҳар турли кремлар, маска, косметолог қабулига ташриф), унинг ҳолати бўлса ёмонлашгандан ёмонлашиб бораяпти?! Дерматолог-олимларнинг фикрига кўра тери ҳолатининг ёмонлашиши биринчи навбатда, ичаклар функциясининг бузилиши ва унда организмнинг ўзида пайдо бўладиган ва ташқи оламдан тушадиган табиий токсик шлакларнинг тўпланишига боғлиқ экан.