Кейинги пайтларда кўплаб кишиларнинг шифокорларга аллергия аломатлари билан мурожаат қилишидек, анчайин нохуш ҳолат тез-тез кузатилмоқда. Очиғи, бунга ҳайрон бўлмаслик ҳам керак, негаки, экология кун сайин ёмонлашмоқда, озиқ-овқатлар ва ичимлик сувининг сифати пасайиб кетмоқда. Инсон иммунитети эса мазкур ўзгаришларга дош бера олмаяпти. Организм турли хилтларга тўлиб, улардан мустақил халос бўла олмаяпти. Мазкур салбий ҳолатларга яна мунтазам стрессли шиддатли ҳаёт тарзи, тезпишар таомларга муккасидан кетиш сингари омилларни қўшадиган бўлсак – аллергиянинг турли кўринишдагилари учун яхшигина асос пайдо бўлганини кўришимиз мумкин.
Умуман айтганда эса, фавқулодда аллергия - ташқи омиллар, организмга ҳаво, егулик, сув орқали тушган қайси бир аллергия чақирувчига қарши иммунитетнинг жавоби ҳисобланади. Хасталикнинг дерматит деб номланувчи баъзи шакллари физик, кимёвий ёки биологик аллерген билан тўқнашуви асносида пайдо бўлади.
Теримизнинг дерматитга йўлиққанини терининг қизариш, пуфакчалар пайдо бўлиши, қичишиш ва зарарланган тери қисмининг қизиши орқали билиб олишимиз мумкин.
Афсуски, дерматит билан зарарланган тери қисминигина даволаш икки омил сабабли самарали эмас: биринчидан, касаллик қайталнмаслигига кафолатнинг йўқлиги бўлса, иккинчидан, хилтга тўлган организмнинг бошқа, янги моддаларга қарши навбатдаги реакция билан жавоб бериши мумкинлиги. Шунинг учун ҳам организмни комплекс тозалаш, аллерген ва токсинлар сорбцияси* ягона самарали даволаш усусли ҳисобланади. Бунда модда алмашинуви яхшиланиб, иммун тизимининг ҳимоя функцияси бир мунча ошади ва натижада аллергия секин-аста чекинишга мажбур бўлади. Тоза организм ҳар қандай аллергия чақирувчилар хуружига нейтрал реакция билдиради, аксарият ҳолларда эса уларга мутлақо эътибор бермайди.
Бугунги кунда детоксикациянинг энтерсорбция**дан тортиб плазмаферез*** сингари кўплаб усуллари бўлиб, асосийси, айнан ўзингизга мос организмни тозалаш режасини тузиб бера оладиган билимли аллерголокга мурожаат қилиш. Аммо ҳозирданоқ Лактофильтрум® қабул қилишни бошлаш орқали организмингизга кўмак беришингиз мумкин. Таркибидаги лигнин сорбенти туфайли препарат ичакларни хилтлар ва аллергенлардан эҳтиёткорлик билан тозалайди, токсинларни чиқаради. Одатда, ортиқча моддалардан организмни тозалаш учун бир курснинг ўзи етарли. Лактофильтрум®нинг ичаклар табиий фаолиятини тиклаб, уларни фойдали бактериялар билан бойитишда кўмаклашувчи табиий лактулоза пребиотики иммунитетингизни қўллаб-қувватлаши ҳамда одатий овқатланиш режимига осон мослашиб, кундалик турмуш тарзига мутлақо салбий таъсир кўрсатмаслиги билан аҳамиятли.
Лактофильтрум®, соғлом ичаклар – мафтункор тери!
* Сорбция – бир модданинг иккинчисини шимиб олишидир.
** Энтеросорбция – токсинларни чиқариш мақсадида ошқозон-ичак тизимига сорбентлар киритиш.
*** Плазмаферез – қонни олиб тозалаш ва уни организмга қайта қуйиш.
Тестдан ўтиш