АЛЛЕРГИЯ

Аллергия

1561

Аллергия — ҳозирги замонда энг кўп тарқалган хасталиклардан бири ҳисобланади. Бу ҳақиқатан XXI аср касаллиги. Экологик вазиятнинг ёмонлашуви, нотўғри овқатланиш, антибиотикларнинг назоратсиз қўлланилиши, ноўрин доривор терапия, ортиқча стресслар, кам ҳаракатлилик, иқлим ўзгариши – мазкур омилларнинг барчаси организмнинг аллергенлар таъсирига тушишн эҳтимолини кучайтиради. 

Аллергия нима ўзи?

Аллергия — гипертаъсирчанлик, организмнинг маълум аллергенлар таъсирига ўзгарган реакциясидир. Бу иммун тизимимиз беозоргина моддаларга фавқулодда шиддатли реакция кўрсатади и организмга зарар етказмайдиган аллергенлардан жуда қаттиқ ҳимоялана бошлайди. Одатда аллергик реакциялар тезда намоён бўлади ва қичишиш, тери юзасининг қизариш каби ўзгаришлар билан кузатилади. Худди шундай реакциялар, қизариш, ачишиш, шишларнинг пайдо бўлиш ҳолати нафас йўлларида ҳам содир бўлиши, бу ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. 

Нималар аллергенга айланиши мумкин?

Амалда атрофимиздаги исталган нарса, буюм, предмет аллергенга айланиши мумкин: қуёш, мушук, гуллар чангги, севимли таом, уйдаги чанг, совуқ, косметика, дорилар ва ҳ.к. Бу рўйхатни эса чексиз давом эттириш мумкин. Аллергия ривожланишида асосий омил ирсият экани маълум. Ота-онадан биттаси аллергия билан оғриса, болада аллергия ривожланиш эҳтимоли 30-40%, ҳам ота, ҳам она аллергик бўладиган ҳолатда боланинг бу касалликка чалиниш эҳтимоли 70-75% ташкил этар экан. 

Аллергия турлари

Атопик дерматит

Бу терининг сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, яққол намоён бўладиган қичишиш, сурункали қайталаниш билан характерланади. 

Аллергик  ринит

Бу касалликнинг характерли жиҳати – бурун оқиши (бурундан сув оқиб туриши), нафас олишнинг қийинлашиши, акса, бурун соҳасида қичиш, ҳид билиш хусусиятнинг пасайиши. 

Аллергик конъюнктивит

Асосий аломатлари: кўзлар соҳасида қичиш, кўзларга қум сепилгандек ҳисларнинг пайдо бўлиши, ёшланиш, ёруғликка чидамссизлик, кўзларнинг ачиши, қовоқларнинг қизариши ва шишиши.

Поллиноз

Лотинча «pollen» — чанг сўзидан олинган бўлиб, касалликка ўсимликлар чангги сабаб бўлади. Бир замонлар касаллик ривожланишига пичан сабаб бўлади дея, поллинозни пичан вабоси деб ҳам аташган. 

Эшакеми (крапивница)

Терида турли ўлчамдаги шишчалар  пайдо бўлади. Улар қичитқи ўтининг терини куйдириб қизартиришига ўхшайди ва қичишиш билан намоён бўлади.

Озиқ-овқат аллергияси

Бошқа кўпчиликка таъсир қилмайдиган маълум озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолидан кейин содир бўлади. 

Атопик дерматит (АД)

Атопик дерматит (АтД) — бу сурункали давом этувчи, ирсий мойилликка эга, терига тошма тошиши ва унинг қаттиқ қичиши, тери ҳимоя функцияси пасайиши билан юз берувчи касалликдир. Турли маълумотларга кўра аҳолининг 3-15% атопия хасталигига чалинади. Болалар орасида АтДнинг тарқалиши 5-20%ни, катталар орасида 2-10%ни ташкил қилади, АтД билан хасталанишнинг энг юқори кўрсаткичлари урбанизатсиялашган (йирик шаҳар ва саноатлашган) худудларда кузатилади. Касалланишнинг хавфли омилларидан бири ошқозон-ичак йўли патологияси, айниқса, ичак дисбиози бўлиб, атопик дерматит билан оғриган болаларнинг 80-90%да бу касаллик аниқланган. Мутахассислар дисбиознинг белгилари даражаси билан АтДнинг теридаги клиник белгиларининг оғирлик даражаси боғлиқ эканлигини аниқлаганлар.

Асосий белгилари: терининг қичиши ва қуруқлиги, тошмалар. 

Мазкур белгилар ифодаланиш даражасини аниқлаш:

Тўкилиш – SCORAD шкаласи

Атопик дерматит даври (босқичлари)

  • 1 – босқичда юз, думба, қўл ва оёқларда тошмалар кузатилади. Жараён кучли ва оғриқли қичишиш билан ўтади.
  • 2 – босқичда терининг зарарланган қисмлари секин аста қурий бошлайди, терининг тўкилиши кузатилади, қичишиш камаяди.
  • Соғайиш босқичи бошланмаса, касаллик 3 – босқич – катталар даврига ўтади. Бу даврда оёқ ва қўлларнинг букиладиган (қўл тирсаги ва тизза, тўпиқ) қисмлари, бўйин ва кўкракда лихенификация (терининг дағаллашув босқичи) ҳолати кузатилади. 

Болаларда аллергия ривожланиш эҳтимоллари

Аллергия ривожланиш эҳтимоллари сирасида ирсий мойиллик асосий роль ўйнайди. Ота-онадан бири аллергия билан оғриса болада аллергия ривожланиши 30-40, ҳам ота, ҳам онада аллергия бўлса, болада касаллик ривожланиши эҳтимоли 70-75% га қадар ортади.

ОРТГА