Аллергик реакциялар сайёрамиз аҳолисини йилдан йилга кўпроқ безовта қилаяпти. Ҳар иккинчи кишида у ёки бу моддага нисбатан ортиқча рекция кузатилмоқда ва бу ҳолат инсонлар ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Аллергиянинг асосий аломатлари:
Айтилган аломатлар организмга аллерген – (овқат, аэрозол ва бошқа аллергенлар бўлиши мумкин) таъсир қилганидан сўнг намоён бўлади. Улар билан алоқага барҳам берилмаса, аломатлар зўрайиб, ҳаёт учун хавф туғилиши ҳеч гап эмас.
Аллергик реакциялар айниқса, эмизикли болаларда қаттиқ кўриниш беради. Гўдак организми уларга қарши етарлича кураша олмайди, ошқозон-ичак тизимига тушган аллерген зум ўтмай қонга сўрилиши мумкин. Шунинг учун ота-оналар боланинг нима еб, нима ичишини қаттиқ назорат остига олиши шарт ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирчанлигини мунтазам кузатиб боришлари керак.
Сорбентларнинг аллергия маҳали таъсири
Сорбент* гуруҳли препаратлар ва аллергияга қарши препаратларни навбати билан қабул қилиш яхшироқ натижа бериши мумкин. Аллергия организмда нобоп моддаларнинг тўпланиши оқибатида пайдо бўлади, шунинг учун, сорбентларни айнан мана шу моддаларни чиқариб юбориш мақсадида қабул қилган маъқулроқ.
Лактофильтурм аллергияда самарали препаратлардан бири ҳисобланади. Таркибидаги “Лигнин**” деб номланадиган табиий асосли модда кучли адсорблаш хусусиятига эга.
Лактофильтрум билан даволаш курси нобоп моддаларни организмдан чиқариш ва ичаклар флорасини нормаллаштириш ҳисобига аллергияни тезроқ бартараф этиши, тошмалар ва теридаги қичишни камайтиради.
Қонга сўрилмаслиги – энтерсорбентнинг муҳим хусусияти бўлиб, дори воситаларига таъсирчан кишиларда акстаъсир эҳтимоли жуда кам. Дори воситасининг хавфсизлиги аллергияни комплекс даволаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга, зеро бундай пайтда организм турли дардларга анча таъсирчан бўлиб қолади. Сорбентнинг ошқозон-ичак тизимидан барча токсинлар ва заҳарли моддалар, шунинг баробарида, дори воситаларини ҳам чиқариб юборишини унутманг ва шу боис, препаратларни алоҳида-алоҳида қабул қилнг (камида бир соат оралиғида).
Лигнин организмни токсинлардан тозалаганидан кейин, албатта пребиотиклар ёрдамида микрофлора балансини тиклаш шарт.
Пребиотиклар инсон организмида нормфлора ва фойдали бактериялар ривожланиши учун озуқа муҳитини яратади.
Яримсинтетик дисахарид Лактулоза*** пребиотиги ана шундацй хусусиятлари билан маълум. Лактулоза мана 50 йилдирки тиббиётда бифидо- ва лактобактериялар ривожланишини рағбатлантиришда муваффақият билан қўлланади .
Муҳим: Фойдаланишдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
*Сорбент – турли структурали дори воситалари, экзо- ва эндоген моддаларни боғлаб, улар ёрдамида организмдан зарарли моддалар, бактериялар, токсин ва заҳарларни чиқаришда қўлланадиган энтерсорбентлар.
**Лигнин – организмдан токсинлар, касаллик чақирувчи бактериялар, аллерген ва шлакларни боғлаб чиқарувчи табиий сорбент.
***Лактулоза – яримсинтетик полисахарид, инсон организмида парчаланмайди ва ҳазм бўлмайди. Лактулоза – пребиотик “фойдали бактериялар учун озуқа”