Atopik Dermatitda Lactofiltrum®

997

Ҳозирги замон катта шаҳарлар экология шароитида умр кечираётган кишиларнинг аксарияти турли аллергенларга нисбатан реакциядан азият чекади. Кенг тарқалган аллергия турларидан бири – атопик дерматит. Касалликнинг асосий аломатлари:

 

-Қизғиш тусдаги майда тошмалар;

-Зарарланган жойнинг қаттиқ қичиши;

-Кўпроқ зарарланадаиган тана қисмлари: тирсак, тизза, юз.

Мазкур касаллик узоқ вақт болалар хасталиги деб ҳисобланган. Бироқ тўғри ташхиснинг қўйилмаслиги ва даволашдаги мураккабликлар касалликнинг сурнкали тус олишига олиб келиши мумкин. Куз ва қиш ойларида касаллик зўрайиб, ёзда қарийб учрамайди. Бемор дуч келиш эҳтимоли мавжуд турли аллергенлар касаллик қўзғатувчиси бўлиши мумкин.

Атопик дерматитда ёрдам

Тўғри қўлланган ҳар қандай даволаш усули самара бериши мумкин. Аллергияга, хусусан атопик дерматит терапиясининг асосини аллерген ва уларни чақирувчи факторларни бартараф этувчи антигистамин препаратлар ташкил этади. Антигистамин препаратлардан ташқари шунингдек, қабул қилинадиган ва юзага суриладиган гормонал препаратлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Касалликнинг қайталанишига аллергик реакция чақирувчи ичга тушган қўзғатувчи сабаб бўлишини унутманг. Шунинг учун, даволаш жараёнида инсон организмидан токсинларни чиқариш муҳим аҳамиятга эга бунинг учун махсус энтерсорбентлар қўланади. Дори бозорида йўналтирилган таъсирга эга турли сорбентлар таклиф этилади. Улардан энг самаралиси Лактофильтрум® ҳисобланади.

Лактофильтрум® - таъсир этувчи “Лигнин” моддаси туфайли, губка сингари овқат ҳазм қилиш тизимидаги зарарли моддаларни ўзига шимиб олади ва уларни организмдан чиқаради. Ундан фойдаланиш атопик дерматитни даволаш жараёнини бир мунча тезлаштиради, бемор умумий ҳолатини яхшилаб, қайталанишнинг олдини олади. Препаратнинг яна бир таъсир этувчи моддаси – “Лактулоза” бўлиб, ичаклар микрофлорасини ткилайди ва озиқлантиради ҳамда иммунитетни мустаҳкамлайди. Шундай қилиб, Лактофильтрум® организмдан зарарли заҳарларни чиқаришни рағбатлантириб, уни мустаҳкамлайди. Препарат катталарга ва 1 ёшдан бошлаб болалар қабул қилишига тавсия қилинади.

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис маслаҳатини олинг.

ЙЎРИҚНОМА

ТЕСТДАН ЎТИШ: КАСАЛЛИКНИНГ ҲАЁТ ТАРЗИГА ТАЪСИРИ

ОРТГА