БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Дисбактериоз

308

Организм микрофлораси ҳақида гапирганда ичаклар девори ва шиллиқ пардаси, инсон терисини пайпоқ сингари ўраб турадиган органни эсламасак бўлмайди. Кўринмас бу орган, тахминан икки килограм тош босади ва 1014 ҳужайра (юз биллион) микроорганизмлардан ташкил топган. Мазкур рақам хўжайин-организм, яъни инсоннинг шахсий ҳужайраларидан ўн баробарга кўп демак.

Инсон танасининг барча қисмларидаги нормал микрофлора иммун тизимининг бирламчи ҳимоя тизими ҳисобланади. Йўғон ичакда мавжуд микрофлоранинг 60 %, юқори нафас йўлларида — 15%, терида — 20% жойлашган. Ичакларда 400 дан ортиқ турли бактериялар яшайди. 

Фойдали бактериялар қатор муҳим вазифаларни адо этади: 

Ҳимоя — нормал микрофлора мунтазам (егулик ва сув орқали) ошқозон-ичак тизимига (чунки у очиқ тизим ҳисобланади) тушадиган ташқи микрофлорани бостиради.
Ферментатив — оқсил ва углеводлар ҳазмига кўмаклашади.
Витаминлар синтези — В гуруҳидаги барча витаминлар синтезида иштирок этади.
Микроэлементлар алмашинувида иштирок — кальций, темир, D витамини ҳазмини кучайтиради.
Детоксикация — токсик моддаларни зарарсизлантиради.
Иммунитетни рағбатлантириш — ичаклар инсон организмидаги энг катта иммун тизими ҳисобланади.

Нормал микрофлора кўпфункциялиги унинг таркиби барқарорлигини таъминлайди. Нормфлора таркибига: иқлимий-жуғрофий ва экологик шарт-шароитлар (радиацион, кимёвий, профессионал, санитар-гигиеник ва ҳ.к.), озиқланиш сифати ва характери, стресслар, гиподинамия, иммунитетнинг турли кўринишдаги бузилишлари, шунингдек, антибактериал воситалар қабул қилиш, кимёвий терапия, гормонал препаратлар таъсир қилади. Ошқозон-ичак тизиминнинг турли касалликлари (инфекцион ёки ноинфекцион хасталиклар) микрофлора таркибини бузади. 

Бир ёки бир қанча факторлар (одатда, бир ёки иккита) натижасида ичаклар микрофлорасининг фаолияти бузилади. Ҳосил бўлган “экобўшлиқни” ёт микрофлора вакиллари “эгаллайди” (шартли патоген): стафилококклар, клебсиеллалар, протеинлар, ёлғон монадлар, хамиртурушсимон замбуруғлар ва бошқалар. Буларнинг барчаси иммунитетнинг кучсизланши, натижада эса ичакдаги “фойдали” ва “зарарли” бактериялар орасидаги баланснинг бузилишига олиб келади. 

Дисбактериоз — инсон микроэкологиясининг бузилиши. 

Мазкур синдром ҳар хил кишида турлича намоён бўлиши мумкин. Кимдадир – аллергик реакция, бошқа бировда – ошқозон-ичак тизими фаолиятининг бузилиши (қоринда санчиқ ва оғриқ, ич келиши билан боғлиқ муаммолар, ич кетиш ёки аксинча, қабзият), учинчи тоифа кишиларда – шамолашга ўхшаш касалликлар кузатилади. Аммо асосий муаммо – ичак деворларининг ҳимоя роли кучсизданади ва умуморганизмда интоксикация жараёни кечади. Бу ўз навбатида кўпгина сурункали касалликларга сабаб бўлиши мумкин. 

Дисбактериозни қандай енгиш мумкин?

Биринчидан, шифокорга мурожаат қилинг ва у сизга зарур муолажаларни тавсия қилади. Тахминан мана бундай:

  • Ичаклар учун антисептиклар, баъзан эса антибиотиклар
  • Энтеросорбентлар
  • Пребиотиклар
  • Пробиотиклар
  • Диетотератия

ЛАКТОФИЛЬТРУМ®  - дисбактериозни даволовчи инновацион таркибли препарат.

Лигнин сорбенти ва Лактулоза пребиотигининг икки томонлама таъсири туфайли дисбактериознинг клиник аломатлари тезда бартараф этилади.

Лактофильтрум қандай таъсир кўрсатади?

ОРТГА