ШИФОКОРЛАР ФИКРЛАРИ

Лактофильтрум терининг бактерицид функциясини оширувчи омил

5376

Нормал микрофлора организм саломатлигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Нормфлора таркибининг сон ва тур жиҳатидан ўзгариши турли касалликлар ривожланиши ва субклиник кечадиган хасталиклар фонида ҳам рўй бериши мумкин.

Материал тери микробиоценози патоген вакили бўлмиш стафилоккокка қарши мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, қўшимча озуқавий толалар манбаи (гидролизли лигнин) ва пребиотик (лактулоза), доривор Лактофильтрум препаратининг таъсирига бағишланган. 

Ташқи олам билан терининг мунтазам алоқада бўлгани боис, тери қатламидаги микроблар популяцияси ва кўпайиши А ваG классли иммуноглобулинлар, организмнинг табиий мослашувчанлиги, лизоцим, органик кислоталар ва а микробларга қарши бошқа моддалар ҳамда рН даражаси ва тери ҳароратининг нисбатан пастлиги боис теридаги микроблар мунтазам ўзгаришда бўлади. 

Терининг ноодатий резистентликка мисоли сифатида стафилоккокларнинг иммуноприлипан реакциясини келтириш мумкин. Унинг ўзгариши иммуноглобулинлар ва қоннинг ивувчанлик даражасида акси этишида кўринади.

Организм табиий резистентлигини баҳолашда нормал микрофлора таркиби сингари тери аутомикрофлораси ошиши натижсида  тери бактерицид функциясининг пасайиши ҳам муҳим роль ўйнайди. Коагулазонегатив стафиллоккоклар ҳаддан зиёд ошиши ҳам тери нормфлорасининг бузилишга сабаб бўлади. Олдинроқ таъкидлаганимиздек, пес (псориаз), стафилоккок (касаллик ўчоғида инсон папилломаси вируси аниқланган) билан оғриган касалларда ўтказилган тадқиқотлар натижасида, уларнинг иммунокомпетент ҳужайраларни рағбатлантирувчи суперагент сифатида иштироки ва бу орқали цитикон реакцияларга йўл очишини аниқлаганмиз ва улар кератиноцитларнинг пролиферациясини кучайтиради. 

Шундай қилиб, стафилоккоклар тери микробиоценозининг асосий шартли-патоген вакиллари ҳисобланади ва улар таркиби сони организм табиий резистентлигини баҳолашда асосий роль ўйнайди. 

Келтирилган мисоллар тери аутомикрофлорасини ўз вақтида коррекциялаш мақсадга мувофиқ эканини исботлайди ва улар организм табиий қаршилик кўрсатиш қобилияти бузилганда профилактикада фойдаланилиши мумкин. Таклиф этилаётган коррекция усулининг нечоғлик рационаллиги теридаги микроблар сонини аниқлаш билан баҳоланади. 

Лактофильтрум бошқа энтеросорбентларга қараганда гель ёки кукун кўринишида эмас, балки таъмсиз ва ҳидсиз таблетка шаклидалиги билан устунликка эга. Зотан гель ва кукун кўринишидаги препартлар дозасини белгилашда муайян қийинчиликлар бўлишини эътибордан қочирмаслик лозим. 

Л.Д. Калюжная ва ҳаммуаллифларнинг маълумот беришича Лактофильтрум (3 ёшгача болалар кунига уч маҳал яримта таблеткадан, 3 дан 12 ёшгача кунига уч маҳал 1 дона таблеткадан, 12 дан 18 ёшгача кунига уч маҳал 2 дона таблеткадан овқатгача 1-1,5 соат олдин ичиши тавсия этилади, курс давомийлиги  10-14 кун) 26 нафар ўрта даражадаги атопик дерматит (индекс SCORAD 24 дан 62 бирлик) билан оғриган болада ўтказилган монотерапияда (6 дан 18 ёшгача) препарт қабул қилишнинг иккинчи кунида диспептик аломатларнинг йўқолиши ва ич келишининг нормаллашуви,  10-14 кунга келиб эса – патологик жараёнларнинг енгил босқичга кўчгани ва ҳар бир беморда нохуш ҳисларнинг камайиши кузатилган. Эътиборлиси, Лактофильтрум қабул қилиш жараёнида беморларда ҳеч қандай ножўя таъсири кузатилмаган. 

Ўтказган тадқиқотларимизда 25 дан 27 ёшгача бўлган 30 нафар хотин-қиз (ўртача ёши 25,6) ва 30 нафар назорат гуруҳи (шу ёшдаги соғлом донорлар ва уларга мазкур муолажа татбиқ этилмаган) иштирок этди.

Тадқиқот материали сифатида соғлом тери қатлами қўлланилди. Материал бир марталик скарификатор ёрдамида олинди. Тадқиқот учун олинган стафилоккок вакилларида тадқиқот “Бактотест” – 10 см2 саҳнли бир марталик пластик микроидишлар қўллаш усулида ўтказилди. 

Тадқиқот гуруҳидаги хотин-қизларнинг соғлом терисидан ҳамда назорат гуруҳидагиларнинг ҳам ўнг елка соҳасидан намуна олинди. Намуналарда экиш учун 10% қонли агар  BaioMerieyx фирмасининг Columbia манзилида ўтказилди. Аппликация муддати 40 сонияни ташкил этди.

Экиш 37Со даражали термостатда 48 соат давомида инкубацияланди. Ўсиб чиққан колониялар сони саналди ва Грамм бўйича бўялди. Стафилококкларни идентификациялаш учун заъфарон-тузли агарда ишлаб чиқариладиган лецитовител ҳисобга олинган ҳолда  плазмакоагулазни аниқлаш тестидан фойдаланилди.

Яққол намоён бўлган колониялар (терининг микроорганизмлар билан қопланиши даражаси) сонига кўра тадқиқ этилаётган ва назорат гуруҳининг терисидаги аутомикрофлора даражаси аниқланди. Жумладан, 4 гуруҳ ажратилди: биринчиси – тери аутомикрофлораси нормал даражада (20 КОЕ/отпечатокга қадар); иккинчиси  – юқори (21-100 КОЕ/отпечаток); учинчиси – юқори (100 КОЕ/отпечатокдан ошиқ); тўртинчиси – ўта юқори тери аутомикрофлораси (тўлиқ қопланган). Тадқиқотлар натижасида, Лактофильтрум қўлланилган  асосий гуруҳдаги 9 нафар (27%) хотин-қиз ва 8 нафар (26,6%) назорат гуруҳидаги хотин-қизларда юқори тери аутомикрофлораси аниқланди. уларда тери табиий қаршилик қобилиятининг ва компенсация имкониятларининг пасайиши кузатилди.

Лактофильтрум қабул қилингандан кейин (овқатга қадар 1-1,5 соат олдин кунига уч маҳал 2 донадан) 30 кун мобайнида асосий гуруҳдаги 9 аёлнинг 7 нафарида (р< 0,05) соғлом тери аутомикрофлораси коррекцияси кўрсаткичи  Staphylococcusaureus колония ташкил этувчи бирликларининг нормаллашуви кузатилди. Тери аутомикрофлораси юқори даражада асосий гуруҳдаги 2 нафар аёлдагина (22,3%) қолди ва муолажага қадар бўлган сондан сезиларли паст экани кўриниб турибди (р< 0,05). Препарат қабул қилмаган назорат гуруҳидаги аёлларда тери аутомикрофлораси даражаси 1 ой мобайнида ўзгаришсиз қолди. Тери аутомикрфлораси юқори бўлган асосий гуруҳдаги аёллар сони Лактофильтрум қабул қилишга қадар назорат гуруҳидагилар билан солиштирганда тафовутнинг сезиларли даражада ўзгарганини кўриш мумкин (Лактофильтрум қабул қилгунга қадар – 2 (6,6%) ва назорат гуруҳида – 8 (26,6%) (р< 0,05).

Олинган маълумотлар соғлом тери аутомикрофлораси коррекцияси кўрсаткичи Staphylococcusaureus колония ташкил этувчи бирликларининг Лактофильтрум қабул қилгандан кейин нормаллашуви (3,8 маротабага)ни кўрсатмоқда.

ОРТГА