Лактофильтрумни қандай қабул қилиш керак

1103

Қатор энтерсорбент воситалар  ҳамма вақт ва  исталган ёшда долзарб аҳамиятга эга (эмизикли боладан тортиб кексаларга қадар). Бироқ, барча кишилар ҳам самарадорлиги яхшироқ бўлиши учун уларни қандай қабул қилиш лозимлиги ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Дори-дармон бозорида Лактофильтрумнинг ўрни беқиёс ва у тўғри қабул қилинганида инсон организмига ўзининг қуйидаги ижобий таъсирлари билан ажралиб туради:

Организмдан хатарли токсин ва бактериал агентларни чиқариш;

Ичакда фойдали бифидобактериялар ривожланиши ва дисбаткериоз кўринишларини бартараф этиш;

Алкоголь, оғир металл тузлари, турли дори воситаларидан заҳарланишни бартараф этиш;

Овқат ва бошқа аллергиялардан даволаш (қичима, атопик дерматит);

Нормал модда алмашинувини тиклаш (айниқса, хасталанган жигарнинг зарарсизлантирувчи таъсири кучи сусайиб қолганида)

Препарат интоксикацион синдромнинг ташқи аломатларини бартараф этишга кўмаклашади. Овқат ҳазм қилиш тизимининг пастки бўлимлари ҳолатини яхшилаш – сорбентнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Лактофильтрум қабул қилиш ёш ва гўзал кўринишга ёрдам беради, зеро азалдан маълум ҳақиқат:  соғлом ичаклар – гўзал тери, демак!

Дори воситасини қабул қилиш қоидалари

Препарат таблетка кўринишида чиқарилади. Уни овқатланишдан бир соат олдин қабул қилиш лозим. Сорбент ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш оралиғи камида, бир соатни ташкил қилиши керак, акс ҳолда улар токсинлар билан бирга организмдан чиқариб ташланади. Лактофильтрумни тўла стакан сув (200-300 мл) билан ичиш тавсия этилади.

Таблеткалар кунига уч маҳал: эрталаб нонуштадан, тушлик ва кечки овқатдан олдин қабул қилинади. Катталар ва болалар қабул қилиш миқдори:

12 ёшдан ошган ва катта ёшдагилар 2-3 таблеткадан;

8 дан 12 ёшгача бўлган болалар 1-2 таблетка;

3 дан 7 ёшгача бўлган болалар 1 таблеткадан қабул қилади;

Эмизикли болаларга таблетканинг ярми ичирилади.

Препаратни ўртача 2-3 ҳафта қабул қилиш тавсия этилади ва курс организм ҳолатига кўра узайтирилиши мумкин. Қабул қилишни давом эттириш тавсия этилса, қабул курсини такрорлаш ҳам мумкин. Мазкур сорбент аллергия, ичак касалликлари, жумладан, психосоматик характердаги (яллиғланган ичак синдроми) аллергиялар мажмуавий терапиясига киради. Бироқ, дори препаратларини алоҳида қабул қилиш қоидаларини унутмаслик лозим, чунки бир пайтнинг ўзида қабул қилинган ҳар қандай препаратнинг таъсири сусаяди.

Муҳим: Фойдаланишдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

ЙЎРИҚНОМАНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ

ТЕРИ САЛОМАТЛИГИ ТЕСТИДАН ЎТИШ

ОРТГА