Тери аллергиясини даволаш (терапияси)

19249

Тери қатлами аллергопатологияси (тери аллергияси касаллиги), асосан, болаларда учрайди ва турли кўринишда кечади. Булар: терининг қизариши, қичишиш, терининг қуриши, шунингдек, унда  пуфакчаларнинг пайдо бўлиши ва шишиши, кабилар. Тери аллергияси катталарда ҳам тез-тез кузатилади. Бунга:  аллергик реакция чақирувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш, ташқи муҳит билан алоқа  (ҳайвонлар), ҳаво (нафас олиш тизими орқали организмга тушадиган чанг, инфекцион касалликлар) каби ташқи ва ички омиллар сабаб бўлади. Мазкур аллергик реакциялар терига қисқа муддатли ва сурункали таъсир кўрсатиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, вақтида муолажа чораларини кўриш фойдадан холи бўлмайди, зеро тери ташқи кўринишининг ўзгариши доимий ёқимсиз ҳолатга сабаб бўлиш баробарида, унинг буткул бузилишига олиб келиши эҳтимолдан йироқ эмас.

 Тери қуришқоқлигининг олдини олиш учун шифокорлар аллергия пайдо бўлгани заҳоти, биринчи навбатда, ушбу салбий ҳолатга сабаб бўладиган маҳсулотлар истеъмолини чеклайди. Терини тезроқ даволаш ва аломатларини камайтириш учун турли суртма малҳамлар, кремлар ва маҳаллий муолажалар тавсия этилади. Аллергиянинг кейинчалик юзага келмаслиги учун эса аллергия чақирувчи маҳсулотларни таомномадан чиқариш, меъёрда ухлаб дам олиш, тўғри овқатланиш, гигиена ва парҳез қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. Шу билан бирга, умумий иммунитет, жумладан, организмга инфекцияларнинг энг осон кириш йўли – ичаклар иммунитетини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

 Биринчи навбатда, ичакларнинг турли хилтлардан тозаланиши лозим бўлса, иккинчидан, ўзининг микрофлорасини тиклаши аҳамиятга эга.  Мазкур ҳолатда эса сизга Лактофильтрум® препарати яқин кўмакчи бўлиши мумкин. Препаратнинг ноёб хусусияти шундаки, у ҳар иккала муаммода ёрдам бера олади. Лактофильтрум® таркибидаги табиий “тозаловчи” фаол, бехатар лигнин сорбенти ичаклар фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи заҳарли маҳсулотларни боғлаб, чиқаради. Кейинги босқич жараёнга Лактофильтрум® таркибидаги Лактулоза пребиотики қўшилади ва ичакларнинг нормал режимда ишлашини таъминлаб, табиий микрофлорасини тиклашга кўмаклашади. Шундай қилиб, Лактофильтрум® препарати аллергик хасталиклар оқибатида юзага келадиган нохуш асоратларни тезроқ бартараф этишда энг яқин кўмакчи!

Соғлом ичаклар – мафтункор тери! 

Тестдан ўтиш
ОРТГА