Токсинларни чиқариш учун Лактофильтрум

697

Ҳар куни организмимизга умумий саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи кўплаб заҳарли моддалар тушади. Ошқозон-ичак тизими ва унинг ёрдамчилари уларга қарши мустақил курашади, аммо баъзи ҳолларда кучи етмай қолади.

 

Кундалик турмушида  инсонга салбий таъсир кўрсатувчи энг кенг тарқалган заҳарли моддалар:

 

  • Патологик бактериялар кўпаядиган маҳсулотлар;
  • Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари компонентлари (консервантлар, кимёвий қўшимчалар);
  • Алкогол;
  • Дори воситалари (терапевтик миқдордан ортиб кетган дозаларда);
  • Оғир металлар тузлари (кимёвий моддалардан заҳарланиш).

Организм интоксикацияси (заҳарланиши) – зудлик билан даволашни талаб этадиган оғир ҳолат ҳисобланади.  Хасталик организмга тушган заҳарли моддаларнинг чиқиб кетишига ёрдамлашадиган - кўнгил айниши, қайт қилиш, ичбуруғ сингари овқат ҳазм қилиш тизимидаги турли бузилишлар кўринишида намоён бўлади.   

Токсинларни чиқаришнинг энг яхши усули

Токсинларни организмдан чиқариш комплекс тадбирларни ўзи ичига олади. Шунингдек, моддаларни нейтраллаштирувчи ўзига хос воситалардан фойдаланиш ҳам мумкин, бироқ бу усул ҳар доим ҳам қўл остингизда бўлмаслиги мумкин. Интоксикациядан мустақил равишда организмдаги зарарли моддаларни боғлаб чиқарадиган воситалар кўмаклашади. Лактофильтрум ана шундай препарат бўлиб, турли интоксикацион синдромларда қўлланади.

 

Препаратнинг таъсир принципи юқорида кўрсатилган токсин турларини шимиб олиш ва йўғон ичак орқали чиқаришдир. Бундан ташқари мазкур дори воситаси қўшимча компонент – иммуномодулятор сақлайди. Бу ўз навбатида интоксикация оқибатида азият чекадиган ичаклар нормал микрофлорасининг тикланишини рағбатлантиради. Препарат нафақат токсинлар, балки патоген бактерияларга таъсир қилгани боис, айниқса, озиқ-овқатдан заҳарланиш ёки ичакларга тушган инфекцияда ижобий самара беради.

Муҳим: Фойдаланишдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

ЙЎРИҚНОМАНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ

Даволаш натижаси курс бошлангани заҳоти кўзга ташланади. Ҳаёт сифати яхшиланиб, интоксикациянинг ташқи аломатлари йўқолади. Ичаклар ва жигар тўғри ишлаб, босқичма-босқич заҳарли моддаларнинг энг майда заррачаларидан ҳам холи бўла бошлайди. Тошмалар йўқолади, қичиш камаяди, умумий ҳолат яхшиланади. Мазкур ҳолатда: соғлом ичаклар – гўзал тери принципи тўлиқ амалий кўриниш касб этади.

ТЕРИ САЛОМАТЛИГИ ТЕСТИДАН ЎТИШ

ОРТГА