Совуқ тушиши билан уйқусираб, ўзимни “бўғирсоққа” айлангандек ҳис қиламан. Бу эса ҳақиқат.
Жисмим албатта, фаол ҳаракат қилади, бироқ миямда ўша-ўша, узун талаффузли “Z” товушли coub ғужғон. Яхшироқ қулоқ солинса, тафаккурим мудраётганини сезиш ҳам мумкин. Қиш бўйи тафаккурим бир маромда мудрайди ва баҳорги қуёш ёғдуси тегиши билан, ичимдаги аллақандай шўх кийикчалар шилдираб оқаётган жилға сингари чопқиллай бошлайди. Витаминлар қабул қилишдан мутлақо натижа кўрмадим. Менга фақат эрталаб йога машқлари билан шуғулланишим кўмак беради. Аммо бунинг учун ҳам эрталаб уйқудан уйғониш керак. Бу эса мен учун азоб. Тўшакдан, иссиққина кўрпа остидан чиқишга бутун организмим қаршилик кўрсатади. Ўйлаб-ўйлаб, бу токсик эринчоқлик дедимда, Лактофильтрум ЭКО билан даволанишга қарор қилдим. Мен йўриқномалару кўрсатмаларни обдон ўқиб ўрганадиганлар хилиданман. Дастлаб тест синовидан ўтдим ва менга тахминан шундай дейишди: “Макдональдсдан икки ҳисса чизбургерлар ёйиш, Олд Фешнд ичиш етар энди ва умуман айтганда, Лактофильтрум ЭКО 21 кунлик тозаланиш дастурини ўташ вақти етди. Бу сен учун ҳақиқий бахт бўлади!”
Макдода танаввул қилишни албатта, ташламайман, аммо икки ҳиссали чизбургерни одатдагиси, балки салатлисига алмаштирарман. Тўғриси, ҳеч нимани алмаштирмайман, кимни алдамоқчиман ўзи? Ўзимнинг эрталабки (аслида, тушликдаги десам ҳам бўлаверади) йога машғулотим билан шуғулланиб, сизга эринчоқлик нечоғлик танамдан қувилаётганини айтиб тураман. Балки, 200 граммларга озирман ҳам. Чунки, қишки парли устки кийимни кўтариб юришнинг ўзи бўлмайди ахир.
Хуллас, ташқи бонуслардан ижобий ўзгариш бўлишини орзиқиб кутиб қоламан. Ахир дастурдан ўтган қизлар териси силлиқлашгани ва соғломлашгани, сочларининг икки карра тезроқ ўсаётгани ҳамда шаҳзодалар подъезд қаршисига отларини уч қаторига қантариб қўйишаётганини ёзишаяпти-ку!
Демак, бошланишида уйқучи бўғирсоқ билан рўбарумиз ва у ўзини атрофдагиларга тоғ қоплони этиб кўрсата олишнинг ҳадсини олганлардан. Аслида эса иссиқ ўринга чўзилсаю, қишни ухлаб ўтказадиган бўрсиқнинг ўзгинаси. Ҳар замонда кўзини очганида шоколадни еб, яна бошини ёстиққа отса. Бўрсиқвойимиз қиш ва совуқни ёқтирмайди, аммо қуёшни севади ва шугина унинг кўнглини ёритиб турибди. Шу сабабли ҳам қишки қуёш булутлар орасидан мўралаб, атрофга заррин нурларини сочганида жўнатмани олиб келиш ва қишки #selfieга тушишучун кўчага отилдим.
Шу билан ҳозирча хайрлашаман ва янги расмларим билан ўртоқлашишга ваъда бераман. Ҳарқалай, аъло ва хушкайфиятли расмларимни қўйсам керак.