Уй шароитида экспресс-детокс

254

Ҳақиқатан, танамиз қувват билан лиммо-лим пайтда ўзимизни соғлом ва гўзал ҳис қиламиз. Кўпроқ ва узоқроқ вақт ҳаракатда бўлгимиз келади.

Йилига икки марта, мавсум алмашаётган палла – куз ва баҳорда организмни тозалаш фойдали. Ёзги енгил режимдан қишки оғир,  аксинча, қишдан баҳорга ўтиш палласида организмни бунга тўғри тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунда сиз соғлом – нормал фаолият режимига муаммоларсиз ўтиб оласиз. Мен бундай муолажани йилига бир неча марта ўтказаман. Чунки, ҳамма таом ва егуликлар ҳам бирдек фойдали эмаслигини яхши биламан. Булар орасида энг зарарлилари – қайта ишланган, консервалар, кофеин, алкоголь кабилар организмда тўпланиб, йиллар ўтгач турли касалликлар кўринишида намоён бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, танимиз қувватга тўлган маҳал ўзимизни соғлом ва гўзал ҳис этамиз. Шунда кўпроқ ва узоқроқ вақт ҳаракатлангимиз келади. 

Бу эса: нима еяётганингиз, қандай парвариш қилаётганингизга бевосита боғлиқ. Уй шароитида организмни тозалаш ва соғломлаштириш муваффақият қозониши учун, янги одатларни босқичма-босқич ўрганиш лозим. Экспресс-детокс маҳали бизга шарбатсиққич ва блендер, гормонларсиз, ачитқи бактерияларисиз, токсинларни чиқаришга ёрдам берувчи – табиий энтерсорбент ва пребиотикли, ҳазми енгил маҳсулотлар зарур бўлади. Кейингилари тозалаш жараёнларига тезлик бериб, уларга керакли йўналиш беради. 

Мақсадимиз:

- Овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш ва саломатликка путур етказмасдан организмга янги овқатланиш режимига ўрганишига кўмаклашиш

- Ичаклардаги фойдали бактерияларни тиклаш, ҳужайраларимиз ва тўқималарда тўпланган токсинлардан халос қилиш.

- Соғлом нур сочиб турадиган тери ва тозалаш одатга айлангандан сўнг, ортиқча вазндан халос қилиш.

- Иммунитетни мустаҳкамлаш

- Детокс-дастурини оила ва иш билан тенгма-тенг олиб бориш

Шундай қилиб, бошлаймиз. Биринчи фойдали одатлар: 

- кунни бир стакан илиқ ёки совуқ сув билан бошланг. Унга лимон шарбати қўшилса аъло нур.

- имкон қадар алкоголь, куннинг иккинчи ярмида қаҳва ичиш, қизил гўшт ва шакардан воз кечамиз. Максимум — бир кунда 1 бокал вино, ярим тайёр гўшт маҳсулотлари ўрнига балиқ ёки товуқ гўшти, шакар ўрнига асал, ширинликлар ўрнига табиий сироп.

- кунига уч маҳал икки таблеткадан Лактофильтрум: эрталаб – ошқозон-ичак тизимини тозалаш, кундузи – соғлом микрофлорани қўллаб-қувватлаш, кечқурун – организмдаги оғир металлар, аллергенлар, алкоголь, холестерин, турли ноорганик ва органик бирикмаллар, эндтоксинлар ва касаллик чақирувчи – патоген микрофлорани бириктириб организмдан чиқариш учун.

- таомномага кўпроқ сархил мева ва сабзавотлар, ёнғоқлар қўшамиз. 

Ҳеч қачон идеал терим бор деб мақтана олмаганман. Сникерс ёки қовурилган товуқ қанотчаларига қараган заҳоти – мени нима кутаётганини сезардим. Ё терида қизариш ёки муаммоли тошмалар... Натижада, тонал креми кундалик ҳаёт тарзимга айланиб борди. Теримнинг эса эркин нафас олишини хоҳлардим...

Шундай қилиб, кунига уч маҳал “Лактофильтрум” қабул қилиш жараёнида қовурилган, консерваланган ва алкогол (қизил вино бундан мустасно)дан  парҳез қилдим. Тозалаш самардорлигини кучайтириш ва терини озиқлантириш мақсадидан нимширин капсулаларга қўшиб Омега-3 таблеткаларини ҳам қабул қила бошладим.

Ажойиб натижани узоқ кутмадим – иш куни ёки учрашувларни терига тоник суртмасдан ҳам бемалол ўтказса бўлар экан. Аксарият ҳолларда ҳеч қандай тоник ишлатмаяпман. Жисмоний машқларни хушкайфиятда ўтказман, кўпроқ очиқ ҳавода сайр қиламан. Кислород – тери учун қўшимча спа. Қишки рационга ўтиш, ҳарорат ўзгариши ва пребиотиклар қабулини уйғун олиб бораяпмман. Кузатишда давом этамиз. 

ОРТГА