Детокс-эксперимент: ёқимли ўзгаришларнинг 21 куни

535

Ўртоқлар, ҳаммага салом! 21 кун давом этган бьюти-саломатлик-экспериментимнинг финал натижалари билан ўртоқлашишга шошяпман. Кейинги ойларда мен шу қадар кўп таблетка ичгандимки, Лактофильтрум ЭКО қабул қилиш жадвалига тушиб олиш айтарли қийинчилик туғдирмади. Қийинчилик фақат овқатланиш ва препарат қабул қилиш орасидаги 1,5 соатлик танаффусда бўлди. Кун узайиб қолгани боис эртароқ туришга тўғри келди. Дарвоқе, уйқудан туриш аввалгидек оғир кечмади.

Тажриба бошлангунига қадар, айтганимдек ўзимни аллақандай ялқов ва танбал хамиртуруш, эринчоқ бўрсиқдек тасаввур қилардим. Эрталаб уйқудан уйғониш минг азоб. Тонгдан кундузги бирга қадар бошим хумдек ҳеч нимани тузукроқ англамай юрардим. Айтиб қўяй, мўъжиза сиз ўйлаганчалик бир зумда рўй бергани йўқ. Аммо икки ҳафтадан кейин соатнинг биринчи жиринлашиданоқ кўзларимни очиб, ўриндан ҳеч бир қийинчиликларсиз туришимга ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Албатта, тунги 2 да уйқуга ётишни канда қилмадим. Зеро менга ўхшаган ижодга яқин кишиларни тушунарсиз деган умиддаман, ахир илҳом париси ой шуъласи тушган маҳал қошингизга келади ва бизнинг туни билан ишлашимиз одатий ҳол. Аммо эрталаб, тонг саҳарда уйқудан кўз очганда ҳам лоҳаслик ёки эринчоқлик ўрнига, қаердандир танамга қувват оқиб кирарди!

Юқорида айтганим, йўқолган килограммни қайтиб топа олмадим. Ҳойнаҳой, у билан бутунлай хайрлашгандик. Бундан ташқари, ўзимнинг “ёзги” вазним ва ўлчамимга ўтдим. Биласизми, ҳамма қизларнинг “севимли жинсиси” бўлади. Менда эса “ўша кўйлак” бор. Дарвоқе, унга ҳадеганда “сиғмасдим”. Бунинг учун обдон тайёргарлик кўриш керак бўларди. Ноябрдан апрелга қадар бу кўйлакни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Бугун эса, декабрнинг охирлари, мен айнан “ўша кўйлакда” ўтирибман ва у менга қуйиб қуйгандек! Мана буни натижа деса бўлади!

Ва ниҳоят, бениҳоя ёқимли ва бирданига кўзга ташланадиган натижа – теримнинг бугунги ҳолати. У бир неча каррага ўзгарди, айнан ижобий томонга! Албатта, дастурни бошлаганимдан тахминан бир ҳафталар ўтгач, юзимни аллақандай қизил тошмалар қоплади ва организмни тозалаш пайтида бунақа ҳолат рўй беришини олдиндан билганим учун, жуда қаттиқ таъсирланмадим. Бугунга келиб аҳвол буткул ўзгарди, терининг  ҳолати анча яхши, эрталаб юзимга қон юришган, энди мен ертўладан чиққан болакайга ўхшамайман. Барча тошмалар йўқ бўлиб кетди ҳисоб ва янгилари пайдо бўлаётгани йўқ. Янги йил оқшомида албатта, ҳаммани ўзимга қаратадиган латофатли маликага айланаман. Бунинг устига қоматим ҳам энди бошқачароқ J

Шундай қилиб, Лактофильтрум нинг детокс-курси сезиларли натижа кўрсатди. Дастур давомида умуман парҳез қилмадим, десам бўлади. Чизбургерни паққос туширишда давом этдим. Баъзан, ўтиришларда вино ҳам ичдим. Ҳақиқий маънода парҳез ушлаб, зарарли одатларимдан воз кечганимда натижа ҳозиргидан бир неча баробар яхши бўлишини ўйласам, орзиқиб кетаман. Ҳойнаҳой, кейинги галгиси менинг иккинчи экспериментим бўлади.

ОРТГА