Курс тугади: натижа ва таассуротлар

787

Лактофильтрум қабул қилишнинг охирги кунларида ниҳоят унинг таркиби билан қизиқиб қолдим: бошқа сорбентлардан нимаси билан фарқ қилар экан? Йўриқномада токсинларни шимдириб олишга масъул ёғочни турли физик ва кимёвий қайта ишлашлар орқали олинадиган табиий сорбент – лигнин, микрофлорани тиклашга ва уни лакто- ва бифидобактериялар билан “тўйинтиришга” (йогуртлар рекламаси туфайли уларнинг фойдали ва организм учун зарур “ёқимтой”лигини болалар ва ҳатто ҳайвонлар ҳам “билади”) – пребиотик  лактулоза борлигини ўқидим. 

Мазкур уйғунлик, масалан, узоқ вақт антибитоиклар қабул қилиш орқали ҳазм қилиш тизими иш режими бузилганда - энг мақбул ечим. Бироқ назаримда, мутлақо муаммо бўлмаганда ҳам, йилига икки марта мазкур курс инсон организмига зарар қилмайди. Зеро, биз тоғ ёнбағрида, мусаффо, хушҳаво масканда эмас, транспорт оқими бетўтов, турли заводу ишлаб чиқариш корхоналари заҳарлайдиган шаҳарлар ҳавосидан нафас олиб яшаймиз. Истаймизми-йўқми, ҳар куни ўзимизни заҳарлаб борамиз. Турли байрамлар, ўтиришлар, хусусан, янги йилнинг тўкин дастурхонидан кейин эса бу муолажа шубҳасиз ўтказилиши шарт! 

Уч ҳафталик курс давомида бирон марта ҳам овқат ҳазм қилиш тизими ёки озроқ бўлсада нохушлик сезмадим. Ҳатто қанчалик кўп сув ичганимни тасаввур ҳам қила олмайман – энди уйга бир ярим баравар кўп буюртма бераяпимз.

Дарвоқе, ичмасликнинг иложи бўлмади – шамоллаб қолдим ва лохасликни уйқудан олдинги иссиққина винодан бошқа нима ҳам бартараф қила оларди?  Боз устига қўлбола, Венеция яқинидаги қишлоқчадан келтирилган бўлса! Бунақа шаробни ўйлашнинг ўзи касалликни йўқ қилади... Тери аллақандай яллиғланиш ёки тошмалар билан безовта қилмай қўйди.

Умуман айтганда, муолажа курси кўз очиб-юмгунча ўтиб кетди. Мен парҳездаман деб ўйлаганим ҳам йўқ ва ўзимни егуликлардан тиймадим ҳам. Ҳатто, Лактофильтрумнинг охирги бластерини очиб ичаётиб, озроқ кайфиятим тушиб кетди, ахир бу вақт орасида унга анча ўрганиб қолгандимда. 

ОРТГА