Lyudmila Obuxova

Lyudmila Obuxova

839

Фарзанди туғилганиданоқ барча оналар унинг саломатлиги борасида қайғуради. Фарзандимга қандайдир дори беришдан олдин албатта, мутахассис билан маслаҳатлашаман, сўрайман, ўқийман, ўрганаман, бошқа оналарнинг у ёки бу восита тўғрисидаги фикрларини эшитаман. Бир гал қизимнинг ичаклари фаолияти бузилди. Биринчи марта у бир ярим ёшида Лактофильтрум буюришганди.

Менга таблеткани иккига бўлиш ва уни қошиқчада майдалашнинг осонлиги жуда ёқди. Майдаланган кукунни мевали бўтқага қўшиш осон ва бола мазаси ўзгарганини сезмайди ҳам. Икки ярим ёшга етганида қизалоғим таблеткани сув билан мустақил ича ола бошлади. Препарат мутлақо таъмсиз ва уни болага ичиришнинг ҳеч қийинчилиги йўқ. Қизимга ортиқча хархашаларсиз ичира оладиган кам сорбентлардан бири бўлса керак.

Билишимча, Лактофильтрум бола организмида фойдали бактериялар ривожланиши учун энг мақбул шароит яратади ва бу йўл билан унинг иммунитетини мустаҳкамлайди. Она сифатида уни ташқи хатарлар, мисол учун боғчада юқтириб олиши мумкин бўлган касалликлар, инфекция ва вируслардан ҳимояланишни рағбатлантиришини алоҳида қайд этаман. Боланинг ҳожати ҳам осонлашди, чунки препарат ичаклар микрофлорасини тиклайди. Умуман олганда препаратдан миннатдорман, чунки у тезда ва бола организмига зарар етказмасдан ёрдам беради. 

ОРТГА