Мактаб давриданоқ мени тери муаммолари қийнаб келади. Бу муаммоларни турли маскалар, мазлар, халқ табобати воситалари билан ҳал этишга ҳаракат қилардим. Қўлимга тушган нарсани суриб кўрардим...Тонал крем ва упа билан беркитишга ҳаракат қилардим ва ижобий таъсирни кўрмасдим... Аммо бу усуллар менга оддийроқ ва осонроқ кўринарди.
Мактабда бу муаммо унчалик қийнамасди, чунки ўсмирлик даврида бўладиган табиий жараён ва унинг ўтиб кетишига ишонардим. Боз устига фаст фуд, газланган ичимликлар, чипс, шоколадлар ва бошқа турли егуликлардан воз кечишнинг ўзи бўладими?! Бироқ университетда ҳам бу муаммо ўтиб кетмади...
Айтишим керакки, мен табиий гўзаллик тарафдориман. Косметика қанчалик кам бўлса шунчалик яхши. Эътиқодларимга содиқ қолган ҳолда, муаммоларимга чора излай бошладим ва асосий эътиборни ички тозаланишга қаратдим. Назаримда, ташқи тошмалар нотўғри овқатланиш натижаси эди. Шунинг учун ҳам икки ҳафта олдин одатларимни қайта кўриб чиқиб, кўпроқ газланмаган сув ичишга, таомномамдан зарарли егуликларни чиқариб, кунига уч маҳал иккита таблеткадан Лактофильтрум қабул қила бошладим. Охиргиси мен ўйлагандан кўра қийинроқ экан. Қатъий жадвалга ўрганмаганман – курсдошларим билан кечки ўтиришлар, йўл-йўлакай нимадир танаввул қилиш... Лактофильтрумни тўғри қабул қилиш учун овқатланишни тартибга солиш, университетга шошилганим учун йиғиштириб қўя қолганим - эрталабки нонуштага қайтдим. Дарвоқе, бунинг яхши томони ошқозоним менга “каттакон раҳмат” айтди.))
Тез орада асосий мукофот – терим анча тозаланиб, ранги очилди, қорнимда енгиллик ҳис эта бошладим, овқат ҳазм қилиш жойига туша бошлади!
Энди тонгда уйқудан уйғонганда организмимда қандайдир енгилликни ҳис қиламан:
Ёқимсиз тошмани крем ёки бошқа суртма билан беркитишга ҳожат ҳам йўқ, асосий вақтимни оладиган мэйкап ва “шпаклёвка” суриш машғулотларидан воз кечиб, биринчи соат дарсларимга кечикмаяпман. Шунинг учун ҳам кайфиятим аъло ва натижаси юзимда аён!