Ҳаммага салом! “21 кунда саломатлигингни тикла” рукни бурчагидан мўралаб турган менман. «Лактофильтрум Эко» таблеткалари билан сиз учун иккита янгилигимиз бор: бири яхши, иккинчиси ёмонроқ... Қайсисидан бошлашни билмай турибман.
Одатда, ёмонроғидан бошлаб, сал олдинги тушкунликни яхшиси билан бироз текислайман. Аммо ҳозир назаримда бу йўл иш бермайдиганга ўхшайди. Мабодо мен сизга ёмонроқ хабарни етказсам “Менга шу керакми? Детокс деб, севимли қовурилган катошкадан воз кечайми?” дейишингиз мумкин. Фикрингиздан қайтиб қолмаслигингиз учун аввалдан айта қолай – бир ҳафтада нақд 1 кг вазн йўқотдим. Айтмоқчи, кунига 4 маҳал филдек овқатландим ҳам. Энди эса нохушроқ хабар.
Ёмон томони шундаки, юзимнинг айрим қисмларига аллақандай қизил тошмалар пайдо бўлди ва улардан сира ҳам хурсанд бўлаётганим йўқ. Аммо бу тошмалар Лактофильтрум ўз вазифасини бажараётганидан дарак экани мени сал ховурдан туширади. Мен аллақачон бу ҳолат ҳақида ўқиб танишганман. Организмда тозалаш ишларини “олиб бориш” чоғида унда йиғилиб қолган токсину ҳар хил чиқиндилар турли йўллар билан чиқиб кетишга уринар экан. Терида тошмаларнинг пайдо бўлиши айнан шунинг асосий даракчиси. Ҳарқалай, менда бу қонун тўлиқ 100 фоизга ишлаётганига гувоҳман. Янгиликнинг ёмон томони шундаки, ўттиз ёшли холанинг юзларига ўсмир қизчаларникидек тошма тошиши бўлса, яхши томони воситанинг натижага ишлаётгани.
Кишини иккилантирадиган янгиликлардан аниқ натижаларга ўтамиз. Хуллас, ҳали айтганим 1000 грамм вазндан йўл-йўлакай халос бўлдим. Гап шундаки, “Лактофильтрум” препаратини кунига уч маҳал овқатдан бир-бир ярим соат олдин ёки овқатдан кейин қабул қилиш керак. Яъни таом еяётган пайтингизда ҳам доим соатга ҳам қараб туришни унутмаслик керак. Мен телефонимдаги “эслатгич”ни ҳар бир ярим соатга белгилаб ёқиб қўйдим. Мен доим нимадир кавшаётган ёки блистердан дорини олаётган бўлардим. Бир пайт ўзимни кун давомида нимадир еяётганимни пайқаб қолдим. Тўғрида, ҳаво совуқ, овқат емасанг совуқ қотиб қоласан ва шу сабабли мен ҳар доим овқат ҳақида ўйлар эдим. Бир куни эрталаб бор жасоратимни бир жойга тўплаб, каравотим тагидан тарозини олдим ва вазнимни ўлчадим. Кейин яна бир марта. Ишонмасдан, яна бир марта ўлчадим. Тарозининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, ҳақиқатан нақд бир килограммга озганимни кўрдим. Аслида эса, бир ҳафта давомида назаримда аксинча бўлиши, яъни вазним ортиши керак эди. Тўғри, балки ортиқча суюқлик танамдан чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкин, аммо ҳамма вақт овқат ейишни хоҳлайсану, семириш ўрнига вазн йўқотсанг, нақадар ёқимли таъсир қилар экан. Хуллас, ҳозирча жангда ғолибман дейишимга сал эртароқ. Бир килограмм вазнга озиш яхши албатта, аммо юзимдаги қизил тошмалар тўлиқ кетганича йўқ. Қани, кўрайликчи, олдинда бизни нималар кутаётган экан. Ҳали яна бир-икки килога озадиган бўлсам, тонал кремни сал қалинроқ суртса бўлади ва терим бундан ҳайрон бўлиб қолмаса керак, зеро йўналишимиз аниқ – фақат гўзаллик!