Yaqinlik

849

Салом, исмим Даша, ёши 27 да. Компаниянинг пиар-да ишлайман (бу ерда “Салом Даша” деган овоз ва эринчоққина саломлашу эшитилади).

Мактаб давримданоқ “маньяк ЗОЖ” лақаби орттиргандим. Ўнинчига ўтганимда қанд ейишни тўхтатдим – унинг аёл организмига салбий таъсири ҳақида кўплаб адабиётларда ўқишга улгургандим. Мабодо бувим колбасали бутерброд таклиф қилгудек бўлса, ҳайрон бўлиб қарардим. Танаффус пайтида синфдошларим чипс ва кока-колани паққос тушираётгани ёки гуруҳдошларим бурчакдаги дўкончадан сотиб олган пицца билан гастритларини кучайтираётганини кўриб, истеҳзоли кулиб қўярдим. Талабалик йилларимда эрталаблари сули ёрмасига ўтиб олдим, гўштдан воз кечдим, аммо қаҳвага ружу қўйдим – албатта, бу одатимни қаҳванинг томирлар ва юрак мушакларини мустаҳкамлаш хусусияти билан оқлашим мумкин. Ҳарқалай, бу британиялик олимлар ўйлаб топган уйдирма бўлмаса керак.

Ҳозир кунига бир ярим литрдан сув ичаман (агар қаҳва ёки алкогол ичган бўлсам – сув миқдори икки литрга етади), мавсумий сабзавотлар, мевалар ва кўкатлардан кўпроқ истеъмол қиламан. Тушлик пайтида пишириқлару печенье, мижозларимиз совғага ташлаб кетадиган конфетлардан бош тортмаслигимни ҳам айтмоқчиман. Афсуски, мактабдан кейин жисмоний тарбия билан мутлақо хайрлашиб қўйдим. Ич-ичимдан танаввул қилаётган таомларим ва егуликлар ҳарқалай, намунали эмаслигини сезиб турардим ва организм учун мунтазам детокс зарурлигини билардим. Аммо негадир, детоксга юрагим бетламасди ёки ўзим буни хоҳламасдим. 

Тўсатдан кутилмаганда икки марта яхшилаб “тепки едим”: балоғат ёшига етаётган пайтдагидек юзимни тошмали ҳуснбузар қоплади! (Афсуски, табиат олдида ожизмиз, зеро мен энди 15 ёшли қизалоқ эмасман!) Дарҳол дарсинвалга ёпишиб, уларни қуритишни бошладим. Аммо муаммонинг юзада эмас, ичкарида эканини сезиб турардим. Ташқи яллиғланишнигина даволаш етарли эмас ва организмни тозалаш керак, деган ўй тинчлик бермасди. Мана шунда, менга “биринчидан”: таркибида сорбент (токсин ва барча кераксиз моддаларни ўзига шимдиради) ва пребиотиклар (айниқса шамоллаш ёки яллиғланиш пайтида иммунитет учун ўта муҳим роль ўйнайдиган фойдали микрофлорани нормаллаштиради) Лактофильтрум учради. Мен 21 кунлик даволаш курсини танлаб, кунига уч маҳал иккитадан таблетка қабул қила бошладим. Бу муддат орасида организмим токсинлардан тозаланиши ва албатта, соғлом терида ўзини намоён этиши керак. 

Дастлабки таассуротларим билан ўртоқлашсам: таблеткалар ширингина, баъзи бир гел-сорбентлар сингари бадхўр ёки бемаза эмас. Лактофильтрум овқат ҳазм қилиш тизимига мутлақо таъсир қилгани йўқ. Бир қутиси уйда, бошқаси - ишхонада. Баъзан ишхонада кечгача қолиб кетаман ва кечки дозани шу ерда қабул қиламан. Ёноқларимдаги тошмалар тезда йўқолди. Уч кунда улардан асар ҳам қолмади ва улар билан узоқ муддатга хайрлашдим, деган умиддаман! 

ОРТГА