SCORAD тизимида 6 белги ажратилади:
1) эритема (гиперемия), 2) шиш / йирингли тошмалар, 3) сувли тошмалар / ярали, 4) экскориация (терининг механик зарарланиши ), 5) лихенификация (терининг дағаллашуви), 6) қуришқоқлик.
Ҳар бир белги 0 дан 3 баллга қадар баҳоланади
(0 – касаллик йўқ, 1 - енгил, 2 - ўрта, 3 - оғир) тавсия этилган фотосуратларга кўра.
ЭРИТЕМА ЁКИ ҚИЗАРИШ
ШИШ / ЙИРИНГЛИ ТОШМАЛАР
СУВЛИ ТОШМАЛАР
ЭКСКОРИАЦИЯ (терининг механик зарарланиши)
ЛИХЕНИФИКАЦИЯ (терининг дағаллашуви)
ИМКОН ҚАДАР МАЗКУР АЛОМАТЛАРНИ ЯЛЛИҒЛАНИШ ЎЧОҚЛАРИДАН УЗОҚРОҚ, ОЛДИНДАН ЮМШАТУВЧИ ЁКИ НАМЛАНТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР ҚЎЛЛАНМАГАН ТЕРИ ҚИСМИДА БАҲОЛАШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ.
Тери қатламининг зарарланган қисмини ҳисобланг. Терининг қурушган эмас, айнан, яллиғланган қисмлари ўчоғи эътиборга олиниши лозим. Беморнинг кафти бутун тери қатламининг 1 фоизини ташкил қилишига диққат қилинг.