ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА ЛАКТОФИЛЬТРУМ ®
Препаратнинг савдо номи: Лактофильтрум ®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): лактулоза, гидролизли лигнин
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби: битта таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: гидролизли лигнин (қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда) – 355 мг; лактулоза (100 % моддага қайта ҳисоблаганда) – 120 мг; ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза.
Тавсифи: оқ-кулранг доғлари бўлган тўқ-жигар рангли, икки ёқлама қавариқ капсуласимон шаклли, рискали таблеткалар
Фармакотерапевтик гуруҳи: Диареяга қарши, ичакда яллиғланишга қарши/микробларга қарши препаратлар. Ичак адсорбентлари. Бошқа ичак адсорбентлари. Адсорбцияловчи ичак препаратларининг комбинацияси
АТХ коди: A07BC30
Фармакологик хусусиятлари
Препаратнинг фармакологик таъсири таркибига кирувчи фаол компонентлар - лигнин ва лактулозанинг хусусиятлари билан боғлиқ.
Гидролизли лигнин - ёғоч компонентлари гидролизининг маҳсулотларидан ташкил топган табиий энтеросорбент, юқори сорбцияловчи (ютувчи) фаолликка ва носпецифик дезинтоксикацион таъсирга эга. Ичакда патоген бактерияларни ва бактериал токсинларни, дори препаратларини, оғир металл тузларини, алкоголни, аллергенларни, шунингдек модда алмашинувининг айрим ортиқча маҳсулотларини, шу жумладан билирубин, холестерин, гистамин, серотонин, сийдикчил, эндоген токсикознинг ривожланиши учун масъул бўлган бошқа метаболитларни боғлайди ва организмдан чиқаради.
Токсик эмас, сўрилмайди, 24 соат давомида ичакдан тўлиқ чиқарилади.
Лактулоза – синтетик дисахарид бўлиб, унинг молекуласи галактоза ва фруктоза қолдиқларидан ташкил топган. Лактулоза меъдада ва ичакнинг юқори бўлимларида сўрилмайди ва гидролизга учрамайди. Таблеткадан йўғон ичакда субстрат сифатида ажралиб чиққан лактулоза, бифидобактериялар ва лактобациллалар ўсишини кучайтириб, ичакнинг меъёрий микрофлораси томонидан ферментга учрайди. Лактулозанинг йўғон ичакдаги гидролизи натижасида, патоген микроорганизмларнинг ўсишини сусайтирувчи ва бунинг оқибатида азот сақловчи токсик моддаларни ҳосил бўлишини камайтирувчи органик кислоталар – сут, сирка ва чумоли кислоталари ҳосил бўлади. Таърифланган жараён йўғон ичак ичида осмотик босимнинг ошишига ва перисталтиканинг кучайишига олиб келади.
Препаратнинг мажмуали таъсири йўғон ичак микробиоценозининг меъёрлашувига ва эндоген токсик ҳолатлари жадаллигининг пасайишига қаратилган.
Препаратнинг бактериал вагинозни (қин дисбиозини) мажмуали даволашда қўлланилиши даволаш самарадорлигининг ошишига, шу жумладан, қинда лактобациллалар сонининг ошишига, шунингдек шартли – патоген флора ўсишининг самарали бостирилишига олиб келади.
Қўлланилиши
Ичак микрофлорасининг бузилишлари (ичак дисбактериози), шу жумладан антибиотикотерапия натижасида; таъсирланган ичак синдромини, гепатитлар ва жигар циррозини, аллергик касалликларни (атопик дерматит, эшакеми), бактериал вагиноз қин дисбиози) ни мажмуали даволаш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичиш учун, зарур бўлганда - овқатдан ва бошқа дори воситаларини қабул қилишдан бир соат олдин олдиндан майдалаб, сув билан ичилади.
Ичак дисбактериозида:
- катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга - 2-3 таблеткадан кунига 3 маҳал,
- 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга - 1-2 таблеткадан кунига 3 маҳал,
- 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга - 1 таблеткадан кунига 3 маҳал,
- 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга - 1/2 таблеткадан кунига 3 маҳал буюрилади.
Бактериал вагинозда (қин дисбиозида):
2 таблеткадан кунига 3 маҳал.
Даволаш курсининг ўртача давомийлиги - 2-3 ҳафта.
Препаратнинг узоқ вақт қўлланилиши ва даволашнинг қайта курслари фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ўтказилиши керак.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин, кам ҳолларда - метеоризм, диарея.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни компонентларни индивидуал ўзлаштира олмаслик, ичак тутилиши, ошқозон-ичакдан қон кетишлари, галактоземия, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайишида, ичак атонияси.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бир вақтнинг ўзида перорал қабул қилинаётган айрим дори препаратларнинг даволовчи таъсири пасайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни бошқа дори препаратлари билан алоҳида қабул қилиш қоидасига риоя қилган ҳолда мажмуали даволашда қўллаш мумкин.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши.
Лактофильтрум® дори препаратининг аёллар ҳомиладорлик даврида қўлланилиши бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратнинг ҳомиладорлик даврида қўлланилиши бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Лактофильтрум® препаратининг эмизиш даврида қўлланилиши бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошцариш цобилиятига таъсири
Лактофильтрум® препарати транспорт воситалари ва/ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Дозанинг ошириб юборилиши
Белгилари: қабзият, қоринда оғриқлар.
Даволаш: препарат қабул қилишни тўхтатиш лозим.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар
15 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма локланган алюмин фолгадан тайёрланган контур уяли ўрамада.
15 таблеткадан бўлган 2 ёки 4 та контур уяли ўрамалар қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилади.
Сақлаш шароитлари
Оригинал ўрама (қутида) 30 ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
«АВВА РУС» АЖ,
Россия, Киров вил., Киров ш., Луганская к., 53А уй
Тел.: +7 (8332) 25-12-29, +7 (495) 956-75-54
Рўйхатга олиш гувоҳномаси берилган юридик шахснинг номланиши ва манзили:
“АВВА РУС” АЖ,
Россия, 121614, Москва ш., Крилатские Холми кўч., 30 уй, 9 корпус.
Тел./факс: +7 (495) 956-75-54
info@avva-rus.ru
avva-rus.ru
laktofiltrum.uz
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
МЧЖ «AVVA VOSTOK» ХК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Олмазор тумани, Мискин МФЙ, Байроқтол кўчаси, 15 уй.
Тел.: +998 95 795 95 48
drug.safety@avva-rus.ru