Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимча «ЛАКТОДЕРМАЛ»

Yo'riqnomani yuklab olish

Ичишга мўлжалланган суспензияни тайёрлаш учун кукун (240 мг + 710 мг)

Қўшимча маълумот

Қўлланилиш соҳаси: ЛАКТОДЕРМАЛ – меъда-ичак тракти ҳолатини яхшилайдиган восита, шунингдек, эримайдиган озуқавий толалар (лигнин) ва пребиотик (лактулоза) нинг қўшимча манбаси сифатида тавсия этилади.

Овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшилайди, оғир металлар, радионуклидлар, холестерин, канцерогенлар, аллергенлар, токсинлар, патоген микроорганизмларни (вируслар, бактериялар, замбуруғларни) организмдан чиқаришга, шунингдек ичак микрофлорасини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Турли ҳолатларда қўллашга тавсия қилинади, шу жумладан:

  • Ичак микрофлорасини сақлаш;
  • Терининг умумий ҳолатини яхшилаш.

Озуқавий толалар (лигнин)

Озуқавий толалар (лигнин) – ёғоч компонентларини гидролизлаш йўли билан олинган табиий физиологик энтеросорбентдир. У организмдан аллергенлар, токсинлар, патоген бактериялар, замбуруғлар, дори препаратлари, оғир металл тузлари, алкогол ва бошқа зарарли моддаларни боғлаш ва чиқариш қобилиятига эга.

Овқатда озуқавий толаларнинг танқислиги ичак перисталтикасининг секинлашишига, ичак стази ва дискинезия ривожланишига олиб келади; ичак тутилиши, аппендицит, бавосил ва ичак полипози ҳолатлари кўпайишининг сабабларидан биридир.

Лактулоза

Лактулоза – пребиотик ва ичак мотор функциясини бошқарувчи хусусиятларга эга бўлган дисахариддир. Пребиотиклар лактобактериялар ва бифидобактерияларнинг ўсиши ва метаболик фаоллигини танлаб рағбатлантириш орқали соғлиқни яхшилашга ёрдам беради.

Препаратнинг таъсири

«Лактодермал» овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимча қуйидаги ҳолларда аллергенлар, токсинлар, патоген микроорганизмларни (вируслар, бактериялар, замбуруғларни) танлаб чиқариб ташлашга, меъда-ичак тракти микрофлорасини тиклашга ва тери ҳолатини яхшилашга ёрдам беради:

  • аллергик дерматозларда (атопик дерматит, эшакем)
  • ҳар хил этиологияли ичак инфекциялари мавжудлигида, антибактериал препаратларни қўллаш ва/ёки ичак деворида юзага келадиган яллиғланиш ўзгаришлари натижасида юзага келадиган ичак дисбиозида

Қўллаш бўйича тавсиялар

  • 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун: 1 пакетчадан (халтачадан) кунига 3 марта
  • 14 ёшдан катта болалар ва катталар учун: 2 пакетчадан (халтачадан) кунига 3 марта

Ичга қабул қилинади. Пакетча таркиби 50–100 мл сувда эритилиб, овқат ва дори-воситалар қабул қилишдан бир соат олдин қабул қилинади.

Қабул қилиш давомийлиги: 14–21 кун.

БФҚ ни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

БФҚ ни болалар қабул қилишидан олдин шифокор-педиатр билан маслаҳатлашиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Таркибида шакар йўқ, қандли диабети бўлган беморларга тавсия этилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

БФҚ компонентларини индивидуал ўзлаштиролмаслик, ичак тутилиши, меъда-ичакдан қон кетиши, галактоземия. Меъда, ўн икки бармоқли ичак яралари зўрайишида, ичак атониясида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Таркиби

Озуқавий толалар (лигнин), лактулоза, картошка крахмали (стабилизатор), маннит (ширинлаштирувчи модда), какао (хушбўй модда), твин 80 (ташувчи), ёпишқоқликка қарши моддалар: талк, аморф кремний диоксиди.

Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимча. Дори воситаси бўлиб ҳисобланмайди.

Озуқавий қиймати

100 г маҳсулотга: оқсиллар – 0, ёғлар – 0, углеводлар – 24 г, озуқавий толалар – 54 г.
1 пакетчада: оқсиллар – 0, ёғлар – 0, углеводлар – 0,3 г, озуқавий толалар – 0,7 г.
Энергетик қиймати (100 г га / 1 пакетчада): 204 ккал / 3 ккал.

Чиқарилиш шакли

Ичишга мўлжалланган суспензияни тайёрлаш учун кукун 1 та пакетча (халтача)да 1300 мг дан.
Маҳсулот миқдори: 30 та пакетча.

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Сақлаш шартлари

Асл ўрамда (қутида) 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Сотиш шартлари

Дорихона тармоқлари ва ихтисослаштирилган дўконлар, савдо тармоғининг шаҳобчалари орқали тарқатилади.

Ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот

Ишлаб чиқарувчи: «АВВА РУС» АЖ
Россия, Киров вилояти, Киров ш., Луганская кўчаси, 53А.

Даъволарни қабул қилувчи ташкилот: МЧЖ «AVVA VOSTOK» ХК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100057, Олмазор тумани, Мискин МФЙ, Байроқтол кўчаси, 15 уй.
Тел.: +998 95 795 95 48

Yo'riqnomani yuklab olish