LACTOFILTRUM®

АКСАРИЯТ ҲОЛЛАРДА МУАММОЛИ ТЕРИ КОСМЕТИК ВОСИТАЛАР ОРҚАЛИ БЕРКИТИЛАДИ ВА БУНИ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ ДЕБ БЎЛМАЙДИ.

ДЕТОКС-ДАСТУРИ ЭСА ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАШДА ВА ТЕРИНИНГ СОҒЛОМ НУР СОЧИШИДА КЎМАКЛАШАДИ.

21 КУНЛИК ДАСТУР

КУН САНАБ – НАТИЖАНИ КУЗАТИНГ

КУНИГА УЧ МАҲАЛ ОВҚАТГАЧА 1-1,5 СОАТ ОЛДИН ЁКИ ОВҚАТДАН КЕЙИН 2-3 ТАДАН ТАБЛЕТКА ҚАБУЛ ҚИЛИНГ

ДЕТОКС-ДАСТУРИ

ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАШНИ БОШЛАЙМИЗ

ЛАКТОФИЛЬТРУМ®:

Лигнин – шимувчи модда бўлиб, токсинлар, аллергия чақирувчи, бактерия ва оғир металларни ўзига шимиб, организмдан чиқаради.

Лакутлоза – пребиотик модда. Фойдали бактериялар ривожланишига ёрдам беради.

Йўғон ичак микрофлорасидаги балансни тиклаб, терининг ҳимоя вазифаларни оширади.

КЎПРОҚ СУВ
ИЧАМИЗ!

Детокс пайтида кунига 1,5-2 л газланмаган минерал сув ичиш зарур.

Бу токсинларнинг чиқиб кетишига кўмаклашади. 

ТЕРИНИ ТЎҒРИ ПАРВАРИШЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ЁДДА ТУТАМИЗ!

Пардозни тозаламасдан уйқуга ётманг.

Юзингизни эрталаб ва кечқурун махсус  воситалар билан тозаланг, кейин сувда яхшилаб ювиб ташланг. 

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНАМИЗ!

Таомномадан консерваланган маҳсулотлар, дудламалар, ярим тайёр маҳсулотлар, сунъий ҳид берувчиларни чиқариб ташланг.

Энг яхши нонушта – турли қоқ мевалар, қирғичдан ўтказилган олма, олча, ёнғоқ ва асал қўшилган сули ёрмаси.

ОВҚАТЛАНИШ РЕЖИМИНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРАМИЗ!

Кун давомида 4-5 марта овқатланишга одатланинг ва уйқуга ётишдан 3 соат олдин таом қабул қилманг.

Рационингизда оқсиллар (гўшт, сут маҳсулотлари), углеводлар (ёрмалар, мева ва сабзавотлар) ва фойдали мойлар (қизил балиқ, зайтун мойи, авакадо, ёнғоқлар) бўлишига эътибор беринг.

Енгил ва соғлиққа фойдали тамаддиларни унутманг: ёнғоқ, сархил мевалар ёки қуруқ мева ва сабзавотлардан танввул қилиб, шарбат ичиб туринг. 

ЯХШИ НАРСАЛАР ҲАҚИДА ЎЙЛАЙМИЗ!

Кайфиятингизни доим аъло даражада ушлашга ҳаракат қилинг. Ҳар нарсага руҳингизни туширманг. Ижобий нарсалар ҳақида ўйлаш ҳам эндорфинлар – “бахт гормони” миқдорини оширади ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

Дам олинг, очиқ ҳавода сайрни канда қилманг, орзулар қилинг, севинг, севилинг! 

ДАСТЛАБКИ ЯҚҚОЛ НАТИЖАЛАР!

Тери таъсирчанлиги камайган, ёрқинроқ ва тозароқ кўринади. Илҳом берувчи энергия оқимини ҳис этасиз. 

Мазалироқ, масалан,  яшил смузи ёки мевали газак танаввул қилиш ҳам мумкин. 

ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ ВА ТИНИҚИБ УХЛАЙМИЗ!

8 соатлик уйқу – тери саломатлиги учун зарурий минимумдир.

Айнан уйқу маҳали тери тўқималарида тикланиш жараёнлари юз беради ва бу ташқи кўринишингизда ўз аксини топади. 

ТЕРИ КОВАКЧАЛАРИНИ «ОЧАМИЗ»!

Терингиз “нафас олиши” учун мулойим скраблар, энзим пилинглар ва зардоблар билан “ўлик” терилардан халос қилинг.

ФИКРЛАРИМИЗНИ ТОЗАЛАЙМИЗ!

Терининг қуруқлигига нотўғри парвариш, овқат ҳазм қилиш муаммолари билан бирга турли стресслар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шунинг учун алоҳида дам олиш вақти ажратинг, ўзингизни бўш қўйиб, медитация қилинг.  Қулоққа хуш ёқувчи мусиқаларни тингланг, гўзалликни ҳис этинг ва ундан баҳра олинг. 

ЕНГИЛ НАФАС ОЛАМИЗ!

Терининг иккинчи нафас олиш органи эканини унутманг. Ҳаво ванналари қабул қилинг, уйқуга ётишдан олинг сайр қилинг, кўчада, айвон ёки эшик-деразалари очиқ хонада бадантарбия билан шуғулланинг.

Бир сутка давомида тери 700-800 граммгача сув буғларини чиқариши мумкин ва бу ўпка чиқарадигандан икки баравар кўп дегани! 

ҲАММАСИ РЕЖАДАГИДЕК ВА БУНИ АТРОФДАГИЛАР ҲАМ СЕЗАЯПТИ

Детокс-дастуримиз экватор чизиғини кесиб ўтди!

Кино, концертга бориш, дўкон айланиш, дўстлар билан дийдорлашиш, умуман, анча вақтдан бери орзу қилиб юрганларингизни бажариш вақти. 

ОЛМАНИНГ ФОЙДАСИ ҲАҚИДА УНУТМАНГ!

Ҳар куни эрталаб битта кўмкўк олма ейишни ўзингизга одат қилинг.

ЛАКТОФИЛЬТРУМ® таркибидаги лактулоза микрофлора балансини меъёрлаштириб, темир, калций, магнийнинг сўрилишини тезлаштиради. 

ОРГАНИЗМДА ТОКСИНЛАР КАМАЯПТИ

Самардорликни кучайтириш учун ҳар ҳафта саунага борган маъқул. Тер билан бирга организмдан заҳарли моддалар ҳам чиқиб кетади.

Саунада энг яхши ичимлик – ялпизли, жўка гуллари, лимонўт, мойчечак, қора қарағат ва маймунжон барглари қўшилган хушбўй чой. 

НАТИЖА ФАҚАТ ЮЗДАГИНА ЭМАС, БАЛКИ БУТУН БАДАН БЎЙЛАБ КЎРИНАДИ

Бадан терисини  скраб ва ўраш орқали тозаланг.

Скраб қон айланишини жадаллаштириш ва модда алмашинувини фаоллаштирувчи уқалаш ёрдамида сурилади. Бу муолажани уйда ёки спа-салонда олиш мумкин. 

ТЎХТАТМАСДАН САМАРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙМИЗ!

Сув – бу ҳаёт, spa-парвариш эса – сув билан даволаш демак.

Ванна қабул қилаётган чоғда, сувга денгиз тузи, грейпфрут, чой дарахти  эфир мойи, мойчечак қайнатмаси кабиларни қўшинг ва детокс-ванна эффектини яратинг. 

ҲАММАСИ ЖОЙИДАЛИГИДАН, ОЗРОҚ “АҚЛЛИЛИК” ҚИЛСА ҲАМ БЎЛАДИ

Инсон саломатлиги иммунитетга боғлиқ.

Иммунитет — ичаклар микрофлорасига боғлиқ.

Ичаклардаги микрофлоранинг ва тери балансини тиклашга ЛАКТОФИЛЬТРУМ® кўмаклашади .

КИШИНИНГ РАҚСГА ТУШГИСИ КЕЛАДИ!

Эсингизда бўлсин, ҳаракат – саломатлик томон йўлдир.

Рақс – аёллар учун ҳам чиройли, ҳам фойдали фитнес тури бўлиб, танингизни назокатли,  қоматингизни сарвдек бўлишига  ёрдам беради. 

БЕТАКРОР ТОЗАЛИК ҲИССИ!

Келгусида ҳам мазкур ҳолат барқарор бўлишига интилинг. Консервантлар қўшилмаган табиий маҳсулотларни танланг. 

Ўрамда кўрсатилган таркибни диққат билан ўқинг. 

ОРГАНИЗМИНГИЗ СИЗДАН МИННАТДОР

Дастур самарадорлигини янада узайтириш учун, турли жисмоний машқлар, тўғри овқатланиш тартиби, терини парваришлаш, дам  олиш ва ижобий тафаккурни доимо ёдда тутинг! 

БУНДАН ЯХШИСИ БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС

Йилига икки марта детокс - ичаклар саломатлигини таъминлаш, тери гўзаллигини сақлаш ва  организм ёшлигини узайтиришга ёрдам беради.

Тестдан ўтинг ва терингиз ҳолатини билиб олинг.

ТЕСТ 

ТЕСТДАН ЎТИБ

01 ҚЎН

02 ҚЎН

03 ҚЎН

04 ҚЎН

05 ҚЎН

06 ҚЎН

07 ҚЎН

08 ҚЎН

09 ҚЎН

10 ҚЎН

11 ҚЎН

12 ҚЎН

13 ҚЎН

14 ҚЎН

15 ҚЎН

16 ҚЎН

17 ҚЎН

18 ҚЎН

19 ҚЎН

20 ҚЎН

21 ҚЎН

СКРОЛЬ