Болалар учун Лактофильтрум

2227

Болалар организми ҳимоя тизими ривожланган катталарникига қараганда бир неча баравар турли хилдаги нохуш омиллар  таъсирига мойиллиги билан ажралиб туради.  Шу боис ҳам ота-оналар тез-тез бола организмига тушган зарарли моддалар оқибатидаги интоксикация ва ёки бошқа нохуш ҳолатларга дуч келади. Уларга қарши курашиш бирмунча қийин, зеро барча дори воситалари ҳам мазкур муаммоларни бехатар бартараф этавермайди. Шунинг учун ҳам, даволаш усулларига ўта эҳтиёткорлик билан ёндошиш зарур.

Бола организмнинг қуйидаги ўзига хосликлари сабабли препарат кутилмаган таъсир кўрсатиши мумкин:

  • Тўлиқ шаклланмаган иммунитет;
  • Барча органлар ва тизимларнинг шиддат билан ривожланиши;
  • Ичаклар фойдали микрофлорасининг кучсизлиги;
  • Органимз умумий реакциясининг маҳаллий реакциялардан устунлиги

Бола организмига тушган зиғирдек бегона модда сезиларли даражада нохуш асоратларга сабаб бўлиши мумкин.  Масалан, болалар ёқмаган озроққина овқат таъсирида озиқ-овқат диатезидан азият чекади. Бундай реакциянинг асосий белгиси – теридаги тошмалар. Баъзан, ич бузилиши бунга қўшилиши мумкин. Бундай вазиятларда ота-оналар бефарқ бўлмасдан, тезда чора кўришлари, патологик синдром ўчоғини бартараф этишлари мақсадга мувофиқ.

Препаратларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги.

Боладаги ҳар қандай интоксикациянинг  мажмуавий терапиясига  қўллаш йўриқномасида болаларга қўллаш мумкинлиги кўрсатилган, синалган препаратлар киритилиши лозим. Имкон қадар, ўзбошимчалик билан даволамасдан, болалар шифокорига мурожаат қилиш шарт ва мутахассисдан хатарсиз даволаш терапия курси тавсиясини олиш керак. Унга албатта сорбентлар гуруҳи киритилади.

Самарадор Лактофильтрум препарати таркибини табиий асосли кучли энтерсорбент ва ичаклар микрофлорасини тикловчи иммуномодулятор ташкил этади. Бола учун дори воситаси таркибидаги ҳар иккала компонент муҳим бўлиб, 1 ёшдан ошган болаларни даволашда ундан фаол фойдаланилади.

Муҳим: Фойдаланишдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

ЙЎРИҚНОМАНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ

Сорбентлар қонга сўрилмасдан,  ичакларнинг ўзидагина таъсир кўрсатгани сабабли, болалар ошқозон-ичак тизими бузилган маҳал даволашда улар тўлиқ бехатар ҳисобланади. Соғайиш зарарли моддаларни боғлаб, организмдан чиқариш ҳисобига содир бўлади ва у патология аломатларининг тезроқ бартараф этилишига олиб келади. Болаларда: соғлом ичаклар – гўзал тери принципи яққолроқ намоён бўлади.  Шу билан бирга, эмизикли, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга бериладиган дори миқдорининг турлича ва катталар қаубл қиладиганга қараганда анча камроқ эканини унутманг.  

Аломатларга кўра тестдан ўтиш

ОРТГА