Эшакемига қарши Лактофильтрум

13854

Эшакеми физик, кимёвий, биологик сингари ташқи таъсирларга организмнинг ҳаддан ошиқ реакциясидир. Қаттиқ совуб кетиш, баъзи маҳсулотларни истеъмол қилиш, ҳатто ҳашаротларнинг чақиши мазкур патологик синдромга сабаб бўлиши мумкин. Эшакеми мустақил касаллик ёки аксарият ҳолларда келиб чиқиши аллергик касаллик бўлган қандайдир бошқа касалликнинг қисми бўлиши мумкин.

Эшакемида баданни ичига рангсиз суюқлик тўпланган пуфакли тошма қоплайди. Тошма шишиб, доимий қаттиқ қичиш билан кечади ва уни бартараф этиш ниҳоятда мушкул. Эшакеми тананинг маълум қисмида тошиши ҳам ёки бутун танада пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Эшакемига қарши кураш ўзига хос системали ва ташқи қўллашга оид даволаш комплексини ташкил қилади.  Аммо, биринчи навбатда эшакеми сабабини аниқлаш ва уни бартараф этиш лозим. Шунингдек, организмдан зарарловчи факторлар компонентларини қисқа муддатда чиқариш чораларини кўриш учун махсус дори воситаларини қўллаш керак.

Эшакемини тўғри даволаш  қоидалари

Эшакеми терапияси қуйидаги даволаш терапиясини ўз ичига олади:

Антигистамин воситалар (гиперфаолликнинг бош бўғимларини блоклаб, муаммо механизмига таъсир кўрсатади);

Суриш учун малҳам ва крмелар (антигистамин ва гормонал компонентли воситалар аломатларини бартараф этади);

Гормонал препаратлар (марказлашган ҳолда организм реакцяисини бостиради, ўткир ҳолатларда қўлланади).

Шу билан бирга организмда токсик моддаларнинг мавжудлиги тошмаларга сабаб эканини унутманг. Ошқозон-ичак тизими, жигар ва буйраклар зарарли, заҳарли моддаларни вақтида нейтраллаштира олмагани сабабли, эшакемини даволаш чўзилиб, мураккаблашади. Мазкур заҳарли моддаларни организмдан кучли энтерсорбент ҳисобланадиган Лактофильтрум ёрдамида чиқариш мумкин.

Муҳим: Фойдаланишдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

ЙЎРИҚНОМАНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ

Мазкур дори воситасининг эшакемини даволашдаги принципи – нафақат касалликнинг келиб чиқиш факторларини, балки тошмаларга сабаб бўладиган иммун тизими маҳсулотларини камайтириб, муаммонинг ривожланиш (патогенез) босқичларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Дорининг табиий компонентлари ошқозон-ичак тизимидаги нобоп моддаларни ўзига шимиб олиш орқали, табиий йўл билан организмдан чиқиб кетишини таъминлайди. Тошмалар, қичишиш ва шиш даволаш бошлангани заҳоти камайишини кузатиш мумкин. Мазкур сорбентлар даволаш курсига қўшилганидан кейин, овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини нормаллаштиради. Унинг эшакемини бартарф этишдаги роли ана шундай муҳим. Зеро бежизга: соғлом ичаклар – соғлом тери, деб айтишмайди!

Аломатларга кўра тестдан ўтиш

ОРТГА