Терининг гўзаллиги ва соғломлиги – ҳаётдан умумий мамнунликнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ташқи кўринишимиздан кўнглимиз тўлмаётган бўлса, ишларимиз ҳам юришмагандек... об-ҳаво ёқмайди, шахсий турмуш ҳам ҳаминқадар... Аммо ғалати фактга дуч келмаяпмизми – теримиз мунтазам парваришланса (ҳар турли кремлар, маска, косметолог қабулига ташриф), унинг ҳолати бўлса ёмонлашгандан ёмонлашиб бораяпти?! Дерматолог-олимларнинг фикрига кўра тери ҳолатининг ёмонлашиши биринчи навбатда, ичаклар функциясининг бузилиши ва унда организмнинг ўзида пайдо бўладиган ва ташқи оламдан тушадиган табиий токсик шлакларнинг тўпланишига боғлиқ экан.
Нега теримиз яхши эмас?
Ҳаётимиздаги бир талай салбий омиллар саломатлигик ва инсон гўзаллигига таъсир кўрсатади. Уларнинг бир қисми ўзимизга боғлиқ (алкоголь, никотин, рафинадланган, сублимацияланган ва синтетик маҳсулотлар, тиббий препаратлар ва ҳ.к.), бошқа бир қисми эса мутлақо бизга боғлиқ эмас (экология, стресслар ва ҳ.к..). Аммо уларнинг ҳар бири ошқозон-ичак тизимимизга салбий таъсир кўрсатиб, ундаги нормал микрофлоранинг ҳалок бўлиши ва шартли-патоген флоранинг ривожланишига имкон беради. Бу эса тери ҳолати салбий томонга ўзгартиради.
Ошқозон-ичак тизими фаолиятини нормаллаштириш ва терига табиий гўзал кўринишни қайтариш учун нима қилмоқ керак? Бунинг учун одатда икки препарт талаб этилади: сорбент – ортиқча ва токсик моддаларни ўзига шимдириб оладиган препарат ҳамда пребиотик – нормал микрофлоранинг ўсиш ва ривожланишига кўмаклашувчи препарат. Бироқ, Россия бозорида аллақачон бир вақтнинг ўзида: пробиотик ва сорбент сақловчи Лактофильтрум препарати бор.
Ёноқлар учун дори
Лактофильтрум – икки компонентли ўзига хос препарат бўлиб, пребиотик (лактулоза) ва сорбент (лигнин)дан ташкил топган. Лигнин — ёғоч компонентларини гидролизлаш усули орқали ҳосил бўлган маҳсулотлардан олинган, юқори фаол шимиш (сорбациялаш) ва дезинтоксикацион таъсирга эга табиий энтеросорбент ҳисобланади. Лигнин ичаклардаги патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори воситалари, оғир металлар тузлари, алкоголь, аллергенлар, шунингдек, эндоген токсикоз ривожланишига масъул модда алмашинувида иштирок этадиган айрим маҳсулотлар (билирубин, холестерин, мочевина ва ҳ.к.)ни бириктириб, организмдан чиқаради.
Лигнин мутлақо заҳарсиз, ичакларга сўрилмайди ва 24 соат давомида буткул чиқиб кетади. Лактофильтрумнинг иккинчи компоненти – лактулоза, – синтетик дисахарид, молеклулари галактоза ва фруктоза қолдиқларидан ташкил топган. Лактулоза ҳар қандай пребиотик сингари, ошқозон ва ичакнинг юқори бўлимларида сўрилмайди ва гидролизланмайди. Таблеткалардан ажраладиган лактулоза йўғон ичакда нормал микрофлора билан ферментлашади, бифидобактериялар ва лактобациллалар ўсишини рағбатлантиради.
Бундан ташқари лактулозанинг ферментацияланиши натижасида ҳосил бўладиган органик кислоталар (сут, сирка ва чумоли кислоталари) йўғон ичакдаги рН муҳитини нордон (кислотали) томонга суради. Маълумки, нордон муҳит патоген микроорганизмлар ривожланиши бостиради. Бундан ташқари, лактулоза ичаклар торайиб кенгайишини рағбатлантиради ва йўғон ичакда ортиқча ва токсик моддалар қабзиятининг олдини олади. Лактофильтрум таркибидаги ҳар иккала компонент ўзининг ноёб сифатларини йўқотмасдан, ошқозон-ичак тизимининг юқори бўлимларида сўрилмайди ва зарур бўлган жой – йўғон ичакдагина бор хислатини намоён этади.
Тадқиқотлар
М.Ф.Владимирский номидаги МОНИКИ дерматовенерология ва дерматоонкология тери ва таносил касалликлари кафедраси ҳамда И.М.Сеченов номидаги ФППОВ иммунология кафедрасида Лактофильтрумнинг терига ноёб таъсири устида тадқиқот ўтказилган. Бунинг учун 25 дан 27 ёшгача (ўртача ёш 25,6) бўлган 30 нафар хотин-қиз иштирок этган. Олинган тадқиқот натижалари мазкур препаратни қабул қилмаган назорат гуруҳидаги аёллардаги натижалар билан таққосланган.
Тадқиқот натижаларига кўра Лактофильтрум қабул қилгаунга қадар асосий гуруҳдаги 9 (27%) аёлда ва назорат гуруҳидаги 8 (26,6%) нафар аёлда тери аутомикрофлораси бузилиши кузатилган. Бу терининг табиий қаршилик ва компенсация қобилияти пасайганидан далолат берарди. 30 кун давомида Лактофильтрум қабул қилингач эксперимент такрорланди: асосий гуруҳдаги 77,7% хотин-қизларда Staphylococcusaureus колониясини ташкил қилувчи бирликлар меъёрлашди. Назорат гуруҳида ўзгариш бўлмади.
Шундай қилиб, икки томонлама таъсирга эга Лактофильтрум препарати (бир томондан, ичакларни модда алмашувида иштирок этадиган ва токсик моддалардан тозаловчи самарали ва юмшоқ сорбент, иккинчи томондан йўғон ичакнинг бузилган табиий микрофлорасини тиклашга кўмаклашувчи пребиотик) нафақат ичаклар фаолиятини нормаллаштирувчи, балки тери ҳолатини ҳам меъёрга солувчи фавқулодда самарали препарат ҳисобланади. Унинг самараси, ҳатто терининг жиддий касаллиги ҳисобланадиган атопик дерматитга ижобий таъсири билан ҳам исботланган. Л.Д.Калюжная ва бошқа муаллифларнинг маълумотларига кўра, Лактофильтрум ўрта даража оғир атопик дерматитда (SCORAD индекси 24 дан 62 бирлик) қўлланганининг иккинчи кунида диспептик кўринишларнинг бартараф этилиши, ич келишининг нормаллашуви, 10-14 кунларда эса - патологик жараёнларнинг енгил шаклга ўтиши ва ножўя ҳисларнинг камайиши кузатилган.
Бу қулай
Лактофильтрум қабул қилишда қулай. Гель ёки кукун шаклида эмас, ҳидсиз ва таъмсиз, қабул қилиш дозаси (миқдори)ни белгилаш осон таблетка кўринишида ишлаб чиқарилган. Ножўя таъсири йўқ. Таблетка шаклидаги Лактофильтрум кунига уч маҳал овқатланиш оралиғида қабул қилинади. 7–12 ёшгача болалар 1-2 таблетка, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар овқатланиш пайтида 2-3 таблеткадан. Касалланиш даражасига қараб суткалик доза оширилиши мумкин. Препаратни қабул қилишнинг ўртача муддати муддати – 14 кун.