Пробиотиклар. Гўзаллик синови

1381

Пробиотикларни, одатда “яхши бактериялар” деб ҳам аташади. Улар овқат ҳазм қилиш тизимида фойдали бактериялар соғлом балансини сақлайди. Соғлом овқатланишга бағишланган семинарларимда бу ҳақда кўп гапираман. Аммо ҳар гал улар тўғрисида биринчи марта гапиргандек фикр юритаман. Шахсий мисол орқали назаримда, тушунарли ва ишонарлироқ. 

Икки ҳафта мобайнида кунига уч маҳал иккитадан “Лактофильтрум” таблеткасини қабул қилдим: эрталаб наҳорга, тушлик пайти ва кеқурун, уйқудан олдин. Курс жуда енгил ўтди. Рационимни нисбатан соғлом дейиш мумкин ва ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар анчадан бери мени безовта қилмайди. Шунинг учун ҳам таомномамни деярли ўзгартирмадим.Албатта, шубҳасиз терининг ташқи кўриниши яхшиланганини айтишим лозим. Тери сезиларли даражада турли тошмалар ва яллиғланишлардан тозаланди. Қувонарлиси – терининг рангги тиниқлашиб, бир хил тус олди ва мен умуман намлантирувчи мойлар ва термал сувлардан фойдаланмай қўйдим. Яна эътиборлиси шундаки, «Лактофильтрума»нинг вино билан (винодан бошқа алкоглли ичимлик ичмайман ўзи) ўзаро “муносабати”га тўхталиш жоиз. Мисол учун, ҳатто кечки овқат маҳали икки бокал ичган бўлсамда, эрталаб, уйқудан уйғонганимда алкоголдан асар ҳам сезилмас, ҳар доимгидек қувватга тўлиқ, эрталабки бадантарбияга ҳеч қийналмасдан турардим. 

Детокс курси якуни ўзингиз кўриб турганингиздек. Шу ўринда прибиотиклар таъсирига тўхталмоқчи эдим. Биринчидан, олдинда бир қанча байрамлар ва бу ўз навбатида мазали таомлар ва албатта, ширинликлар дегани. Ширинликларнинг эса киши билмас салбий таъсири бор. Тўғри, ширинлик киши кайфиятини кўтариб, кун мароқли ўтишига ёрдам берсада, улар йўғон ичакда - CandidaAlbicans ачитқи ривожланишини рағбатлантиради. Бу бактериялар эса бутун организм бўйлаб тарқалиш хусусиятига эга ва организмда тўпланиб, турли касалликларга сабаб бўлади. Шифокорлар уни ўзаро “шакарли гиёҳвандлик” деб ҳам атайди. Оддий углеводлар, шакар, мевалар, кофеин, сода ва бошқаларнинг бирикмавий салбий таъсирини прибиотиклар камайтиради. Айниқса, наҳорга қабул қилинганда улар дисбактериозни даволашга кўмаклашади. Икки кун ичиб, бўлди тузалдим эмас, балки мунтазам қабул қилиш асносида ўзингиз истаган натижага эришасиз. 

Соғлом овқатланиш тарзига ўтишнинг (ёки амалдаги рационни яхшироғига ўзгартириш истаги) яна бир кенг тарқалган сабаби – овқат ҳазм қилишдаги муаммолар ёки тери ҳолатининг рисоладагидек эмаслиги. Қовурилган картошкадан воз кечиб, янги сиқилган мева шарбатига ўтиш муаммони қисман ёки озроқ муддатга ҳал қилади. Организмни мунтазам яхши озиқлантириш учун мустаҳкам асос бўлиши лозим. Бошқача айтганда, аввал организмни йиллар давомида тўпланган ортиқча “юкдан” – токсинлар, шлаклар ва бефойда бирикмалардан тозалаш лозим. Шундан кейингина янги одатларни секин-аста шакллантириш керак. Ошқозон-ичак тизимида тез-тез такрорланадиган нохушликлардан халос бўлиш учун клетчатка миқдорини кунига 30-65 г.га етказиш керак. Бу эса саноқли кунлар ичида табиий модда алмашинувига таъсир кўрсатмасдан, ичак мушакларининг тортилиб сиқилишини барқарорлаштиради. Икки типдаги озуқавий толалар бўлади: эрувчан (пектин, шиллиқ) ва эримайдиган (целлюлоза, гемицеллюлоза). Эрувчан толалар ҳазм тизимининг ўтказувчанлигини мойлаб яхшилайди ва «озиқлантиради», эримайдиганлари эса ичаклар деворига ёпишган овқат қолдиқлари, шлак ва йиғилиб қолган токсинлар, оғир металларни супурги мисоли сидириб олади. Ҳазм қилиш тизими барқарорлашганидан кейин навбатдаги қадамни қўйиш мумкин. 

Сиз тановвул қилаётган егулик ва таомлар терининг ташқи кўринишига ҳар қандай кремдан кўра сезиларли таъсир кўрсатади. Тери ҳужайраларини ташқи ва ички озиқлантириш – параллел жараён, бироқ бир бирининг ўрнини босадиган эмас, албатта. Мана шундай муаммога мен ҳам дуч келдим. Бундан бир неча йил аввал америкача детокс-дастурини ўрганиш жараёнида прибиотикларни мавсумий қабул қилиш масаласига тўқнашганман. Ўтган йиллар мобайнида препаратлар янада ўзгарди ва аксарияти мажмуавий таъсирга эга. Синаб кўрганим «Лактофильтрум», нафақат пребиотик сифатида, балки сорбент, организмнинг турли токсинлар, дори препаратлари ва зарарли маҳсулотлар метаболизми дезинтоксикатори сифатида таъсир кўрсатади. Йилига камига икки марта -  мавсум алмашув маҳали саломатлигимни яхшилаш мақсадида қабул қилишни канда қилмаганман. Хўш, улар қандай таъсир кўрсатади?

  • Пробиотиклар  иммун тизимининг 3/4 қисмини ташкил этади. Биз танаввул қилаётганлар тери ва тўқималаримизни озиқлантириб, уларнинг саломатлигини таъминлайди ёки камроқ таъминлайди.
  • Сорбент билан уйғунликда лактобактериялар тезда тери ҳолатини меъёрга келтиради. Бактериялар баланси барқарорлашади, модда алмашинуви жойига тушади, тери эса ич-ичидан “ёрқинлашади”.
  • Ҳазм қилиш яхшиланади. Ошқозон ва ичаклардаги нохуш ҳислар йўқолади. Прибиотиклар энзим-оқсиллар ва липазалар – мой энзимлари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
  • Витамин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Ошқозон-очак тизимидаги лактобактериялар В ва К гуруҳи витаминлари ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш ва ҳазм қилишига кўмаклашади.
  • Иммунитетни мустаҳкамлайди. Лактобактериялар  иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади: организмдаги шамоллаш ва яллиғланиш жараёнларини босувчи иммуноглобулин (антител) ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Ошқозон-ичак тизимининг турли инфекциялар ва яллиғланишларга бардошлилигини иширади. 
ОРТГА